Zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazir


Қадимги Римда илмий билимларнинг тараққий этиши


Download 94.74 Kb.
bet7/23
Sana06.05.2023
Hajmi94.74 Kb.
#1433513
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Фан ва техника (янги 2016-2017)

Қадимги Римда илмий билимларнинг тараққий этиши
Қадимги Римда илмий билимларнинг вужудга келишидаги тарихий шарт-шароитлар. Римликлар томонидан иморатсозликда ишлатиладиган бетоннинг кашф этилиши. Рим архитектурасининг ўзига хослиги. Цицерон,Сенека, Марк Аврелий, Августин Аврелий ва Боэцийлар Рим илмий дунёқарашининг пешқадам вакилларидир. Эрамиздан аввалги I асрнинг охири ва эрамизнинг I асри бошлари Рим шеъриятининг “олтин аср и”.
Вергилийнинг “Энеида” достони. Лукреций дунёқараши. Плений ва унинг 37 китобидан иборат “Табиий тарих”китоби. Римда театрлар, кутубхоналар, кўприклар ва водопроводлар қурилишида аниқ фанларнинг ўрни.


IX-XI асрда Мусулмон Уйғониш даври. Шарқ алломаларининг дунё
илмий тафаккури тараққиётига қўшган ҳиссаси
Исломнинг минтақа халқлари маданий-маънавий ҳаётида тутган ўрни. Ислом ва илм. Мусулмон Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятлари. Бағдоддаги “Байт-ул-ҳикма” ва унда дунёвий фанларнинг ривожланиши.
Дунёвий ва диний илмларнинг ўзаро уйғунлиги. Мусулмон Шарқи олимлари асарларида илмлар таснифи муаммоси. “Араб илмлари”нинг тавсифи. Фиқҳ, Калом, Грамматика (сарф ва наҳв), шеърият ва аруз, тарих. “Араб бўлмаган” илмларга тавсиф. Фалсафа, мантиқ, тиб, арифметика, ҳандаса, илм ан-нужум, мусиқа, механика ва кимё (Абу Абдуллоҳ Хоразмий “ Мафотиҳ-ал-Улум”асаридан). Шарқда илк мадрасаларнинг вужудга келиши. Низомия мадрасаси ва Низомулмулк. Самарқандда Иброҳим Тамғачхон томонидан илк мадрасанинг бунёд этилиши. Бухородаги Фаржак мадрасаси. Ўрта асрлардаги мадрасаларда таълим тизими.
Антик давр грек ва рим муаллифлари асарларининг араб тилига таржима этилиши Ислом цивилизациясининг Ғарбий Европага таъсири.
Тасаввуф мусулмон дунёқарашидаги муҳим ғоявий оқим. Ислом фиқҳшунослиги. Бурҳонуддин Марғиноний ва унинг “Ҳидоя”асари.


Марказий Осиёлик уламоларнинг мусулмон маданиятига қўшган ҳиссаси
Муқаддас китобларда илм тушунчаси. Буюк муҳаддис алломалар. Ҳадис илми ривожидаги олтин давр. Имом ал-Бухорий ва унинг “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”, “Ал адаб-ал-муфрад” асарлари. Имом Бухорий ҳадислари энг ишончли манба. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ва унинг “Ал-Жомеъ”, “Аш-Шамоил ан-Набавийа” каби асарлари ва уларнинг бутун мусулмон оламидаги аҳамияти. Қаффол аш-Шоший буюк мусулмон қонуншуноси.
Унинг “Одоб ал-Қози” асари. Абу Мансур ал-Мотрудий калом илмининг билимдонларидан. Мотурудия оқимининг асосчиси. Унинг “Китоб ат-Тавҳид” асари ва унинг аҳамияти. Абу –ал Муъйин ан-Насафий ислом илоҳиёти, фалсафаси ва калом илмини ривожлантирган аллома. Унинг “Баҳр ал-Калом” китоби калом илми бўйича энг қимматли манба.
Маҳмуд аз-Замаҳшарий ва унинг араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жўғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асарлар ёзиши.



Download 94.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling