Zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazir


Ғарбий Европада Уйғониш даври. XIV-XVI асрлар Европада илмий билимлар ривожида янги давр


Download 94.74 Kb.
bet9/23
Sana06.05.2023
Hajmi94.74 Kb.
#1433513
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Фан ва техника (янги 2016-2017)

Ғарбий Европада Уйғониш даври. XIV-XVI асрлар Европада илмий билимлар ривожида янги давр
Ғарбий Европада Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятлари.
Гуманизм ва антропоцентризм. XV-XVI асрларда фаннинг теология билан ўз алоқасини уза бориши. Дунёвий фанларнинг ривожланиши. Тажрибавий методларни табиатшуносликда қўлланилиши. Христиан дини мавқеининг пасайиб бориши. Данте, Петрарка, Эразм Роттердамский ва Мишель Монтень. Ренессанс даврининг йирик намояндалари. Николай Коперник, Николай Кузанский ва Парацалье Уйғониш даври натурфалсафачиларидир.
Николо Макиявелли, Жордано Бруно, Леонардо да Винчи, Галилео Галилей, Блез Паскаль, Исаак Ньютон каби олимларнинг фан оламидаги жасоратлари Торичелли томонидан симоб термометр яратилиши. 1590йил З.Янсен томонидан микроскопнинг кашф этилиши. Биринчи китоб нинг босмадан чиқарилиши. Христафор Колумб томонидан Американинг кашф қилиниши.
Васко де Гама Африкани айланиб ўтиб, Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлини очиши ва унинг аҳамияти. Магеллан томонидан Ер куррасининг шарсимон эканлигини исботланиши. География ва картография соҳаларини фан сифатида эътироф этилиши. Илмий анатомия ва физиология асослари фан сифатида ўрганилишининг бошланиши. Химия ва астрономия соҳаларида катта ютуқларга эришиши. Томас Мор, Франсуа Рабле ва Вильям Шекспирлар Ғарбий Европанинг буюк гуманист ижодкорларидандир.


Марказий Осиёда Темур ва темурийлар даври фан тараққиёти
Амир Темур ҳомийлигида Марказий Осиёда фан ва маданиятнинг юксалиши. Темур томонидан Самарқанд Академияси асосларининг яратилиши. Амир Темурнинг марказлашган давлати фа н ва маданиятнинг ривожланиши учун омил. Самарқанд мадрасалари ва сарой кутубхонаси.
Машҳур файласуф Тафтазоний ва унинг 40 дан ошиқ асарларида калом, мантиқ, ҳандаса, шеърият, араб тили грамматикаси масалаларининг ёритилиши. Журжоний Самарқанднинг етук алломаси. Низомиддин Шомий ва унинг “Зафарнома” асари. Нақшбандий ва унинг мактаби. “Темурийлар Ренессанси”. Самарқанд Академияси. Мирзо улуғбекнинг имий фаолияти. У томонидан Бухоро, Самарқанд ва Ғиждувонда мадрасалар бунёд этилиши.
Мирзо Улуғбек томонидан Самарқандда Расадхона қурилиши ва унда осмон жисмларининг ўрганилиши. “Зижи Курагоний” асари. Мирзо Улуғбек мактаби вакиллари Қозизода Румий, Али Қушчи ва Ғиёсуддин ал-Коший, Ҳирот академияси. Алишер Навоий ва унинг ўзбек адабий тили ривожига қўшган ҳиссаси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур олим сифатида “Бобурнома” муҳим тарихий, илмий манба.



Download 94.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling