Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 50-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш
- 51-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов
- 52-модда. Сенатга сайлов ўтказиш муддатлари
- 53-модда. Сенат аъзолигига сайланадиган номзодларга қўйиладиган талаблар
- 54-модда. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлисининг ваколатлилиги
- 55-модда. Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисини чақириш, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш, овоз беришни ўтказиш
- 56-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш
- 57-модда. Такрорий овоз бериш
- 58-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари
- 59-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари устидан шикоят бериш
- 60-модда. Сенат аъзоларининг такрорий сайлови
- 61-модда. Бўшаб қолган ўринларга Сенат аъзоларининг сайловини ўтказиш
- 62-модда. Сенатни шакллантириш якунларини эълон қилиш
- III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 63-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенат аъзосининг гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони
- 64-модда. Сайловнинг молиявий таъминоти
- 65-модда. Ушбу Қонунни бузганлик учун жавобгарлик
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ 50-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата) (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) таркиб топади. Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Сенатнинг ваколат муддати — беш йил. [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесини шакллантириш тартиби; 2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби] 51-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади. 52-модда. Сенатга сайлов ўтказиш муддатлари Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. 53-модда. Сенат аъзолигига сайланадиган номзодларга қўйиладиган талаблар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоят, туман, шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органининг сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин. 54-модда. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлисининг ваколатлилиги Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлиси, агар унда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. 55-модда. Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисини чақириш, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш, овоз беришни ўтказиш Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисини чақириш, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш, шунингдек овоз беришни ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида Сенат аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги низом Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 56-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти давлат ҳокимияти вакиллик органларининг мажлисда ҳозир бўлган депутатларининг эллик фоизидан ортиғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган деб ҳисобланади. 57-модда. Такрорий овоз бериш Агар овоз бериш чоғида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса, сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун овозларнинг зарур миқдорини тўпламаган номзодлар бўйича давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ана шу қўшма мажлисининг ўзида такрорий овоз бериш ўтказилади. 58-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари Марказий сайлов комиссияси давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлисларининг баённомалари асосида, бу баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, Сенат аъзоларини рўйхатга олади. Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқишда, яширин овоз бериш натижаларини аниқлашда ушбу Қонун талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. 59-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари устидан шикоят бериш Давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлисларининг, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг Сенат аъзоларининг сайлови тўғрисидаги қарорлари устидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши мумкин. 60-модда. Сенат аъзоларининг такрорий сайлови Сенат аъзоларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади: а) агар сайлов ҳақиқий эмас деб топилган бўлса; б) агар такрорий овоз бериш натижасида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса. Ушбу модда биринчи қисмининг «б» бандида назарда тутилган ҳолларда такрорий сайлов сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун ўтказилади. Сенат аъзоларининг такрорий сайлови Сенатга ўтказилган асосий сайловдан кейин кўпи билан ўн беш кунлик муддат ичида ўтказилади. Сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ва такрорий сайлов ўтказиш ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. 61-модда. Бўшаб қолган ўринларга Сенат аъзоларининг сайловини ўтказиш Бўшаб қолган ўринларга Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади. Сенат ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида Сенат аъзосининг ўрни бўшаб қолса, бўшаб қолган ўринга Сенатнинг янги аъзоси сайлови ўтказилмаслиги мумкин. 62-модда. Сенатни шакллантириш якунларини эълон қилиш Марказий сайлов комиссияси Сенатни шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Сенат аъзоларининг рўйхатини уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойини кўрсатган ҳолда ўн кундан кечиктирмай матбуотда эълон қилади. III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 63-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенат аъзосининг гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенат аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади. Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенат аъзосининг гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони намуналари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 64-модда. Сайловнинг молиявий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қонунчилик палатаси депутатлигига ва Сенат аъзолигига номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий таъминлаш ва моддий жиҳатдан ўзга тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади. Сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар сайлов ўтказиш учун ўз маблағларини ихтиёрий равишда беришлари мумкин. Бу маблағларни Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади. 65-модда. Ушбу Қонунни бузганлик учун жавобгарлик Ушбу Қонунни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512–519-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-147-моддалари. Овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди. (65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-340-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 574-модда) [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling