Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат] [ТСЗ


Download 1.15 Mb.
bet142/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 34-модда)
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти деб юритилади) зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб беришдан иборат.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги унинг турар жой ва хизмат хоналарига, багажига, шахсий ва хизмат транспорт воситаларига, ёзишмаларига, фойдаланадиган алоқа воситаларига, шунингдек унга тегишли ҳужжатларга татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ҳам бутун ҳаёти мобайнида дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий ва бошқа хил жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Унга нисбатан ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказилиши ёки унинг шахси кўздан кечирилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, мансабдор шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳофазаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аьзоларига давлат муҳофазаси берилади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига доимий ёки вақтинча турган жойларида умрбод давлат муҳофазаси берилади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг бутун ҳаёти даврида унинг оила аъзоларига ҳам давлат муҳофазаси берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг давлат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати зиммасига юкланади.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолияти таъминоти. Моддий ва ижтимоий таъминот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилинишига, шунингдек унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади. Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати ўттиз олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти умрбод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси лавозимини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ёшидан қатъи назар, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ойлик мансаб маошининг 70 фоизи миқдорида умрбод ойлик пул таьминоти олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти йиллик мансаб маошига тенг суммада мажбурий давлат суғуртасидан ўтказилади.
Экс-Президентнинг беваси, ҳаёт кечиришнинг бошқа манбалари борлигидан қатъи назар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олишга ҳақли.
Қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президенти фаолиятининг бошқа кафолатлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
5-модда. Уй-жой, алоқа ва транспорт таъминоти. Тиббий ва санаторий-курорт таъминоти
Ўзбекистон Республикаси Президентига Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида қароргоҳлар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти барча алоқа турлари билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига махсус мақсаддаги автотранспорт, шунингдек мамлакат ичкарисидаги ва чет элларга қилинадиган сафарлар учун махсус жиҳозланган самолёт ва вертолёт берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила аъзоларига ҳам хизмат автотранспортидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларига бепул тиббий хизмат кўрсатилади ҳамда санаторий-курортда даволаниш таъмин этилади.
Ўзбекистон Республикасинииг экс-Президентига давлат ҳисобидан хизмат квартираси (турар жойи) ва шаҳар ташқарисидаги – Тошкент вилоятидаги (Тошкент вилоятининг Қайнарсой табиий чегарасида жойлашган) қароргоҳи мулк қилиб берилиб, тегишли хизматлар кўрсатилади ва муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти махсус, ҳукумат алоқалари ҳамда давлат органлари ихтиёридаги бошқа алоқа турларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига давлат ҳисобидан иккита ҳайдовчиси бўлган автомобиль биркитиб қўйилади, хизмат транспорти билан хизмат кўрсатиш ҳам таъминланади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг у билан бирга яшаётган ёки унга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари ҳам хизмат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини ижро этиш тугалланган кунда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ва унинг оила аъзолари тиббий хизмат ҳамда санаторий-курортда даволаниш бўйича эга бўлган имтиёзлар ва афзалликлар уларда умрбод сақланиб қолади.
6-модда. Харажатларни молиялаштириш
Ушбу Қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2003 йил 25 апрель, 480-II-сон

[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling