Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг); 2
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТЎҒРИСИДА (янги таҳрири) I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
- 2-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- 3-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
- II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УНИНГ АСОСИЙ ВАКОЛАТЛАРИ 4-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
- 5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари
- 6-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик қилишнинг умумий масалалари
- 7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини назорат қилиши
- III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, БОШҚА ОРГАНЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ
- 9-модда. Парламент сўровига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг сўровига жавоб
- 10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан муносабатлари
- 11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатлари
- 12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари
- IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ 13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари
- 14-модда. Фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этиладиган масалалар
- 16-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари
- 17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
- 18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати
- 19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
- 20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
- 21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг девони
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш; 3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари; 4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш; 5.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси Девони; 6.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси] [ТСЗ: 1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари] «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2009 й., 50-51-сон, 532-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 29 августдаги 525-II-сонли «Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Қарорига асосан мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилган. 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 202-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда). 2003 йил 29 август, 524-II-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТЎҒРИСИДА (янги таҳрири) I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати — Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади): 1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади; 2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; 3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди; 4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди; 5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади; 6) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир. Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. (1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) 2-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари Вазирлар Маҳкамасининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 3-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади. [ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш; 2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари] II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УНИНГ АСОСИЙ ВАКОЛАТЛАРИ 4-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари киради. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади. (4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади. Агар овоз бериш вақтида Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади. Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади. Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади. Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради. (4-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини зиммасидан соқит қилиш янги шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўзларининг мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги тегишли қарорларни қабул қилади. (4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 41-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади: а) Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан; б) Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда; в) Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда; г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. д) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда. (41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-285-сонли Қонунига асосан «д» банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 160-модда) Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади. (41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЗРУ-90-сонли Қонуни билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда) 5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида: барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартириш бўйича чоралар кўради; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ҳамда энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ижро этилишини ташкил этади; иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастурларини, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, энг аввало хусусий мулкни ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини стратегик ва иқтисодий жиҳатдан асосланган миқдорларгача қисқартириш, кенг кўламда хусусийлаштириш асосида шарт-шароитлар яратади, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини ва инвестициялаш шароитларини яратиш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чоралар кўради; Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш, банк ва бошқа молия институтларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади; аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, мелиоратив ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, ер ресурсларининг сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради; давлат бошқаруви усулларини такомиллаштиради, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради; давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини, идораларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади; таълим тизимини ривожлантиришни, унинг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлайди, узлуксиз таълимдан кенг кўламда фойдаланиш учун шароитлар яратади, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини бажариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади; иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимлари фаолият кўрсатишини таъминлайди, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамиятига ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш юзасидан чоралар кўради; Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади; Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартномалар тузади, уларни ижро этиш чораларини кўради; ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади. (5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 6-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик қилишнинг умумий масалалари Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилайди. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. Давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (6-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-233-сонли Қонунига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 532-модда) Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин. 7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини назорат қилиши Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга. III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, БОШҚА ОРГАНЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ 8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан муносабатлари Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун тақдим этади. (8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади. (8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин. (8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишлари ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишлари мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари мажлисларида, палаталарнинг қўмиталари мажлисларида ҳозир бўлиш ва ахборот беришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг муайян аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига келишилган муддатда маълум қилади. 9-модда. Парламент сўровига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг сўровига жавоб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенати аъзосининг шундай сўрови юборилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳукумати аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши шарт. (9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 31 ва 311-моддаларига ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 32 ва 321-моддаларига қаранг. 10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан муносабатлари Вазирлар Маҳкамаси: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги маълумотларини эшитади; Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади; вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан тармоқлараро ва минтақавий ўта муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади. 11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатлари Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида: ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантирилишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли; вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади; ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди; Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сонли «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори. вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли. 12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур кўмак кўрсатади. [ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш] IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ 13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари Давлат бошқарувининг, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этилади. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади. 14-модда. Фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этиладиган масалалар Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ мақсадли давлат фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари; бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари; давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзи кўламини ошириш тўғрисидаги таклифлар; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар; давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурларининг лойиҳалари ҳамда хусусийлаштиришдан олинган маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги таклифлар; белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати; қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳалари; давлатлараро шартномалар ва битимларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар. 15-модда. Бош вазир Бош вазир: 1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади; 2) Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди; 3) халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди; 4) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; 5) давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади; 6) Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади; 7) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради. (15-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради. Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради. Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради. 16-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқдаги ишларнинг аҳволи учун жавоб берадилар, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ишини назорат қилишни амалга оширадилар ҳамда уларга топшириқлар берадилар, Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритилган таклифларни ҳамда қарор ва фармойишларнинг лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар. 17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари: ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар; Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар; Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш ташаббуси билан чиқишлари мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас. 18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида фаолият кўрсатади. Бош вазирнинг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин. [ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси] 19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди. Давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин. 20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. (20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда) Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида қабул қилинади. (20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда) Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. (20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-285-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 160-модда) Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. (20-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда) Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари орқали назоратни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади. (20-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) [ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси Девони] 21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг девони Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига тайёргарлик кўриш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, таҳлилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бориш учун Вазирлар Маҳкамасининг девони фаолият кўрсатади. Вазирлар Маҳкамасининг девони ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 564-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори. Вазирлар Маҳкамасининг девони асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling