Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти] [ТСЗ


Download 1.15 Mb.
bet152/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 10-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2007 й., 29-30-сон, 296-модда; 2009 йил, 52-сон, 553-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2017 й., 13-сон, 194-модда, 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 367-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1996 йил, № 2, 56-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
2000 йил 14 декабрь, 162-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
СУДЛАР ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Суд тизими
Ўзбекистон Республикасида:
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
ҳарбий судлар;
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;
туман (шаҳар) маъмурий судлари фаолият кўрсатади.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига қараб судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолият тартиби алоҳида қонун билан белгиланади.
2-модда. Суднинг вазифалари
Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
3-модда. Одил судловнинг амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
4-модда. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига қаранг.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
5-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
6-модда. Қонун ва суд олдидаги тенглик
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.
7-модда. Суд ишларини юритишнинг ошкоралиги
Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси ва Фуқаролик процессуал кодексининг 10-моддасига қаранг.
8-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
9-модда. Суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида суд муҳокамасининг барча босқичларида ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар судлар томонидан кўрилаётганда прокурор иштирок этади.
10-модда. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш. Айбсизлик презумпцияси
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунга ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар, айбсиз ҳисобланади.
Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
11-модда. Судларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш
Судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.
Судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади, ушбу департамент тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти:
судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашга доир ишларни ташкил этади, шунингдек бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлайди, судларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
судьяларнинг ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашнинг жорий аҳволини тизимли таҳлил қилади, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли комплекс дастурлар тайёрлайди;
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти тўғрисида»ги Низомга қаранг.
судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қонунчилик ташаббуси
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
II БЎЛИМ. СУДЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling