Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди; 2
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ, ВИЛОЯТ СУДИ, ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
- 29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг таркиби
- 30-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди ваколатлари
- 31-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати
- 32-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати ваколатлари
- 33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари
- 34-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси
- 35-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича Олий Суди; 3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; 4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари] 2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ, ВИЛОЯТ СУДИ, ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ (2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. (29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 30-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди ваколатлари (30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди: (30-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради; (30-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради; суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади; (30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонунига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда) қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 31-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади. (31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 32-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати ваколатлари (32-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати: (32-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) (32-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади; ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари (33-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: (33-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради; апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак; суд амалиётини умумлаштиради; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 34-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси (34-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси: (34-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; (34-модданинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади; (34-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади; суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади; фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади; судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади; (34-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 35-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари (35-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари: (35-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади; судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин; суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади; фуқароларни шахсан қабул қилади; суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Судьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин. (35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling