Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг); 2


Download 1.15 Mb.
bet150/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
PDF-файлидаги расмий манба

[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
PDF-файлидаги расмий манба
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 52-сон, 597-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 110-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 23 апрелдаги 77 (5751)-сонида эълон қилинган.
2013 йил 22 апрель, ЎРҚ—350-сон
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
3-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тушунчаси
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.
4-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи
Фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
5-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир.
6-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликларидир (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади).
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида» ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунлари.
Шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
7-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
Хусусан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
8-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 2-боби («Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари»).
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.
9-модда. Фуқаролар йиғини
Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.
Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.
Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:
фуқаролар йиғини кенгаши;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
тафтиш комиссияси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Мазкур Қонуннинг 13 ва 18-моддалари.
10-модда. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом
Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
фуқаролар йиғинининг номи;
фуқаролар йиғинининг ҳудуди;
фуқаролар йиғини ва унинг органлари ваколатлари;
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби;
фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби;
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш, тасдиқлаш ва тайинлаш тартиби;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби;
фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби;
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ва унинг маслаҳатчиларининг ваколатлари;
фуқаролар йиғини масъул котибининг, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг ваколатлари;
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 47-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида»ги низом.
фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси;
фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
2-боб. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари
11-модда. Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари
Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини:
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;
фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом.
ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг ҳисоботларини эшитади;
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар бу баённомаларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар йиғини мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади (уларнинг фаолиятини тугатади);
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39—72-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунлари.
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлари ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;
гузарлар барпо этиш масалаларини кўриб чиқади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида» ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунлари.
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юборади;
ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби тўғрисидаги, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳақидаги, шунингдек деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда шартнома асосида кўмаклашади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармонининг 4-банди ва «Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1032, 17.05.2001 й).
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292—298-моддалари.
Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Шаҳардаги маҳалла, шунингдек таркибида маҳаллалар тузилмаган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ушбу моддада назарда тутилган ваколатлардан ташқари, фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги ПФ-2177-сонли «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги 350-сонли «Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом ва «Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1113, 14.03.2012 й).
Таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, уларнинг марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади.
12-модда. Шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари
Шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини:
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом.
ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раислари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг ҳисоботларини эшитади;
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;
тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292—298-моддалари.
фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги ПФ-2177-сонли «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги 350-сонли «Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом ва «Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1113, 14.03.2012 й).
Шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари
Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.
Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари киради.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши:
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, ҳомийлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғини кенгашининг девонини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, улар ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тадбирларни ўтказишда, тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашади;
(13-модданинг учинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирларни кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади;
ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдами шу мақсадда ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;
Қаранг: Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдамни етказиш тартиби (рўйхат рақами 900, 23.02.2000 й.).
тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида»ги низом.
тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар спорт майдончаларини жиҳозлаш, моддий маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ана шу мақсадларда туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказади;
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади;
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади;
аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига кўмаклашади;
фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтказиладиган маблағларни белгиланган тартибда кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш учун, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказишга ишлатади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги Ф-2832-сонли «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармонининг 4-банди ва «Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1032, 17.05.2001 й).
фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;
фуқароларни фуқаро муҳофазасига доир тадбирларни ўтказишга жалб этишга, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни хабардор этиш ҳамда мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларида уларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди, мудофаа ишлари бўлими билан келишган ҳолда ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимни тасдиқлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида»ги низом.
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага аъзолар қабул қилади;
фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисини тайинлайди;
ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерларни ва ногиронларни молия органлари ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аниқлайди;
(13-модда учинчи қисмининг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
14-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли):
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
фуқаролар йиғинига — масъул котибининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларининг номзодларини, шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини кенгашига — ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;
фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишига, шунингдек қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;
давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади;
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 33-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»).
кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби («Дафн этиш жойини ташкил этиш»).
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
ички ишлар органларининг профилактика бўйича тегишли инспектори билан биргаликда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари».
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;
фуқаролар йиғинининг масъул котиби, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар берилишини таъминлайди;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;
тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.05.00 Давлат божи]
15-модда. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ўлимни қайд этиш ва ишончномаларни тасдиқлаш
Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган тартибда ўлимни қайд этиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 203-моддаси, 27-боби («Ўлимни қайд этиш») ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг VII боби («Ўлимни қайд этиш»).
Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 137-моддаси.
16-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши
Жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш;
тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этиш;
давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юбориш.
Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
17-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.
Маслаҳат марказлари юридик шахс бўлмайди. Маслаҳат марказлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Давлат органлари маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади, маслаҳат марказлари ўз вазифаларини амалга ошириши учун фуқаролар йиғинларига белгиланган тартибда бинолар беради. Тегишли ҳудудда жойлашган таълим муассасалари фуқаролар йиғини сўровига биноан маслаҳат марказларига қисқа муддатли курсларни ўтказиш учун ўқув жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналарини бериб туриши мумкин.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар маслаҳат марказларининг ишида қатнашиши, хусусан, қисқа муддатли курсларда таълим бериши, тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.
Маслаҳат марказлари:
тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилмоқчи бўлган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этади, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот беради;
бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ёшларнинг тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига, уларнинг ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек ҳунармандларга бириктирилишига кўмаклашади;
(17-модданинг бешинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;
тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади.
Маслаҳат марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.
Маслаҳат маркази тўғрисидаги низом фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
Қаранг: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низоми (рўйхат рақами 2499, 08.08.2013 й.).
18-модда. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси
Фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
яраштириш комиссияси;
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
Комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилади.
Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун тузилади.
Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.
Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси ўз фаолиятини фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
19-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорларининг мажбурийлиги
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, тегишли ҳудудда жойлашган юридик шахслар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари уларни қабул қилган органлар ва мансабдор шахслар томонидан бекор қилиниши ёхуд суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 298-сонли «Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низоларми ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
3-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш
20-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда эса — мувофиқлаштириш бўйича тегишли кенгашлар томонидан амалга оширилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича тегишли кенгашларни шакллантириш тартиби ва уларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
21-модда. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Фуқаролар йиғинини олиб бориш учун раёсат сайланади. Йиғинни фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Фуқаролар йиғинида ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғинининг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиби томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғинининг баённомаси ва қарори раиснинг маслаҳатчиларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади. Таркибида маҳаллалар мавжуд бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар вакилларининг йиғилишига маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади. Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди.
Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар ва маҳаллалардаги вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир ҳамда ушбу Қонунда фуқаролар йиғинларини ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
22-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг иш тартиби
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Қарор, агар уни фуқаролар йиғини кенгашининг ҳозир бўлган аъзоларидан ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини кенгашининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
23-модда. Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланади.
Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби қонунда белгиланади.
24-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумқабул қилинган ахлоқ, одоб нормаларини қўпол равишда бузувчи, раис (оқсоқол) мақомини бадном қилувчи ва фуқаролар йиғини обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ва ножўя ишлар содир этган, шунингдек ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан қарор қабул қилинганда;
у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
у суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
у соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
у вафот этганда.
25-модда. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этиш
Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш раиснинг (оқсоқолнинг) тақдими бўйича фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини кенгаши ўз девонига эга бўлиши мумкин, унинг миқдор таркиби фуқаролар йиғини томонидан белгиланади. Масъул котиб ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғинининг, фуқаролар йиғини кенгашининг ва фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши мумкин.
4-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг иқтисодий асослари
26-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулкидир.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулки бўлган объектларни вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга, ижарага топширишга, белгиланган тартибда ўз тасарруфидан чиқаришга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу объектлар билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари коммунал хизматлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.
27-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси ўз маблағларидан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради.
28-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига солиқ солиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.
5-боб. Якунловчи қоидалар
29-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоби ва ҳисоботи
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-боби («Солиқ ҳисоботи»).
30-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатлари кўриб чиқилишининг шартлиги
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатлари давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиши шарт.
31-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғинининг қарорига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Републикасининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни.
32-модда. Низоларни ҳал этиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
33-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 23 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 27 майда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мақоми
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди (бундан буён матнда Конституциявий суд деб юритилади) қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи суд ҳокимияти органидир.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
4-модда. Конституциявий суднинг ваколатлари
Конституциявий суд:
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
Конституциявий суд конституциявий судлов ишларини юритаётганда бошқа судларнинг ёки ўзга органларнинг ваколатларига кирадиган барча ҳолларда ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва текширишдан ўзини тияди.
5-модда. Конституциявий судни сайлаш
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
Конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.
Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда Конституциявий суднинг етти нафар судьясидан иборат бўлади.
Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади.
6-модда. Конституциявий суд судьясининг ваколат муддати
Конституциявий суд судьясининг ваколат муддати — беш йил.
Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёшни ташкил этади.
Айни бир шахс икки мартадан ортиқ Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин эмас.
7-модда. Конституциявий суд фаолиятининг асосий принциплари
Конституциянинг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларидир.
8-модда. Конституциянинг устунлиги
Конституциявий суд ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устунлигини, қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳужжатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигига доир конституциявий принципнинг ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бошқа нормаларининг рўёбга чиқарилишини таъминлашга даъват этилгандир.
Конституциявий суд фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига амал қилган ҳолда ишларни ҳал этади ва хулосалар беради.
9-модда. Конституциявий суднинг мустақиллиги
Конституциявий суд ҳамда унинг судьялари ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бўйсунади.
Конституциявий суднинг судьялари ҳужжат қабул қилар экан, амалий мақсадга мувофиқлик мулоҳазалари, сиёсий мойиллигидан ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлган ўз ҳуқуқий нуқтаи назарини ифодалайди.
Конституциявий суднинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
10-модда. Коллегиаллик
Конституциявий судда ишларни кўриб чиқиш ва ҳужжат қабул қилиш камида тўрт нафар судьядан иборат таркибда коллегиал тарзда амалга оширилади.
11-модда. Ошкоралик
Конституциявий суднинг мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ўтказилади.
12-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги
Конституциявий судлов ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.
Тарафлар кўриб чиқилаётган иш юзасидан далиллар тақдим этиш, илтимосномалар баён этиш, фикрлар билдириш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш бўйича тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тортишув асосида фойдаланади.
13-модда. Конституциявий суд ҳужжатлари ва талабларининг мажбурийлиги
Конституциявий суднинг ҳужжатлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Конституциявий суднинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериш ҳақидаги талаблари улар юборилган барча органлар учун мажбурийдир.
14-модда. Конституциявий суднинг қонунчилик ташаббуси
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
15-модда. Конституциявий суднинг фаолият тартиби
Конституциявий суднинг фаолият тартиби унинг Регламенти билан белгиланади.
2-боб. Конституциявий суд судьяларининг мақоми
16-модда. Конституциявий суднинг судьяси лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар. Конституциявий суд судьяларининг малака даражалари
Сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассиси бўлган, юксак маънавий фазилатларга ва зарур малакага эга бўлган, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин.
Конституциявий суднинг судьясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий малака ёки Биринчи малака даражалари берилади.
17-модда. Конституциявий суд раисининг ваколатлари
Конституциявий суд раиси:
Конституциявий судга бошчилик қилади ва унинг фаолиятини ташкил этади;
Конституциявий суд томонидан кўриб чиқишга қабул қилинган масалаларнинг тайёрланишига раҳбарлик қилади;
Конституциявий суд мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Конституциявий суд судьялари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
Конституциявий суднинг ҳужжатларини ва мажлислари баённомаларини имзолайди;
Конституциявий суд девонининг ишини ташкил этади, унинг ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Конституциявий судни сақлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун бюджет маблағларини тақсимлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Конституциявий суд раиси ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Конституциявий суднинг раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари амалга оширади.
18-модда. Конституциявий суд судьясининг қасамёди
Биринчи бор Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
«Конституциявий суднинг судьяси вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, бунда фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бўйсунишга тантанали қасамёд қиламан».
Қасамёд Конституциявий суднинг судьяси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мазкур судья сайланган мажлисида қилинади.
19-модда. Конституциявий суднинг судьяси лавозими билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган фаолият
Конституциявий суднинг судьялари сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Конституциявий суднинг судьялари сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас.
20-модда. Конституциявий суд судьясини алмаштириб бўлмаслиги
Конституциявий суднинг судьяси ўз ваколатлари даврида алмаштирилмайди. Судьянинг ваколатлари ушбу Қонунда белгиланган тартибдан ҳамда асослардан бошқача тарзда тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин эмас.
21-модда. Конституциявий суд судьясининг дахлсизлиги
Конституциявий суднинг судьяси Конституциявий суднинг розилигисиз жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қамоққа олиниши мумкин эмас.
Конституциявий суднинг судьясига нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Конституциявий суд судьясини мажбурий келтириш, ушлаб туриш, худди шунингдек унинг шахсий ашёларини, багажини, транспортини, уй-жойини, хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
22-модда. Конституциявий суд судьясининг ваколатларини тўхтатиб туриш
Конституциявий суд судьясининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Конституциявий суднинг қарори билан тўхтатиб турилиши мумкин:
у жиноий жавобгарликка тортилганида;
у судья лавозими билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган фаолият билан шуғулланганида;
у суднинг қарори билан бедарак йўқолган деб топилганида.
Судья ваколатларининг тўхтатиб турилиши унга иш ҳақи тўлашнинг тўхтатиб турилишига олиб келмайди ва судьяни ушбу Қонунда белгиланган дахлсизлик кафолатларидан маҳрум этмайди, бундан эҳтиёт чораси сифатида судьяга нисбатан қамоққа олиш танланган ҳоллар мустасно.
Конституциявий суд судьясининг ваколатлари уларни тўхтатиб туриш асослари бекор бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.
23-модда. Конституциявий суд судьясининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Конституциявий суд судьясининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан муддатидан илгари тугатилади:
у судьялик қасамёдини бузганида;
у ёзма ариза берганида;
у судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшига етганида;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганида;
судья огоҳлантирилганидан ёки унинг ваколатлари тўхтатилганидан кейин ҳам судьялик лавозими билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган фаолиятни давом эттирганида;
соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра у узоқ вақт мобайнида судьялик вазифаларини бажаришга қобилиятсиз бўлганида;
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганида;
у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганида;
у вафот этганида ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинганида.
24-модда. Конституциявий суд судьяларининг ваколатлари тугаганидан кейин уларни ишга жойлаштириш бўйича кафолатлар
Конституциявий суд судьяларининг ваколатлари тугаганидан кейин уларга Конституциявий суд судьяси лавозимига сайланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
3-боб. Конституциявий судда иш юритиш
25-модда. Конституциявий судга масалаларни киритиш ҳуқуқи
Қуйидагилар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.
Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масала киритилиши мумкин.
26-модда. Конституциявий судда масалаларни кўриб чиқиш муддатлари
Агар олинган материаллар қўйилаётган талабларга жавоб берса, Конституциявий суд улар олинган кундан эътиборан етти кунлик муддатдан кечиктирмай масалани ўрганиб чиқишга киришади.
Кўриб чиқилаётган масала юзасидан ҳужжат тегишли материал олинган пайтдан эътиборан кечи билан уч ой ичида Конституциявий судда қабул қилинади.
27-модда. Конституциявий суд мажлисининг иштирокчилари
Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва адлия вазири иштирок этиши мумкин. Улар кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидир.
28-модда. Конституциявий суд ишлари юритиладиган тил
Конституциявий суд ишлари давлат тилида олиб борилади.
Давлат тилини билмайдиган мажлис иштирокчилари ўз она тилида сўзга чиқиши ва тушунтиришлар бериши ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиши мумкин.
29-модда. Конституциявий суднинг мажлисига чақириш
Конституциявий суднинг мажлисига зарур маълумотларга ёки материалларга эга бўлган шахслар, экспертлар ва мутахассислар чақирилиши мумкин.
30-модда. Экспертлар, мутахассислар ва таржимонларнинг харажатлари ўрнини қоплаш
Конституциявий судда ишларни кўриш муносабати билан жалб этилган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга қонун ҳужжатларига мувофиқ харажатларнинг ўрни қопланади ҳамда ҳақ тўланади.
31-модда. Конституциявий суднинг ҳужжат қабул қилиши
Конституциявий суд Конституцияга мувофиқлигига шубҳа туғдирган, кўриб чиқилаётган аниқ масалалар юзасидангина ҳужжат қабул қилади.
Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириб, текширилган ҳужжатга асосланган ёхуд унинг қоидаларини такрорлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида ҳам, гарчи Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритилган масалада улар тўғрисида сўз юритилмаган бўлса-да, бир вақтнинг ўзида ҳужжат қабул қилиши мумкин.
Конституциявий суднинг ҳужжати очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Конституциявий суднинг судьяси овоз беришда бетараф қолишга ёки иштирок этмасликка ҳақли эмас.
Конституциявий суднинг ҳужжати, агар мажлисда ҳозир бўлган судьяларнинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Конституциявий суднинг ҳужжатига қўшилмаган Конституциявий суд судьяси ўз фикрини ёзма тарзда баён қилишга ва уни Конституциявий суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўйишга ҳақлидир.
32-модда. Конституциявий суднинг ҳужжати
Халқаро шартноманинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конституциявий суднинг ҳужжати қарор деб аталади. Қарорлар Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.
Бошқа ҳолларда Конституциявий суднинг ҳужжати хулоса деб аталади ёки бошқача шаклга эга бўлиши мумкин.
33-модда. Конституциявий суд ҳужжатларини эълон қилиш ва уларнинг кучга кириши
Конституциявий суднинг қарорлари, хулосалари ва бошқа ҳужжатлари оммавий ахборот воситаларида ҳамда Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ахборотномаси», шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Конституциявий суднинг ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
34-модда. Конституциявий суднинг ҳужжатини қайта кўриб чиқиш
Конституциявий суднинг ҳужжати унинг ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши мумкин:
ҳужжат чиқарилган пайтда Конституциявий судга номаълум бўлган янги очилган ҳолатлар муносабати билан;
ҳужжат қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган тақдирда;
Конституциявий суд мазкур ҳужжатни белгиланган иш юритиш тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган деб топган тақдирда.
4-боб. Конституциявий судни ташкил этишнинг ва унинг фаолиятининг бошқа масалалари
35-модда. Конституциявий суд девони
Конституциявий суднинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан, илмий-экспертизага, ахборот-маълумотга оид ва бошқача тарзда таъминлаш Конституциявий суд девони томонидан амалга оширилади.
Девоннинг тузилмаси ва штатлари ажратилган маблағлар доирасида Конституциявий суднинг раиси томонидан тасдиқланади.
Конституциявий суд девони ходимларига мансаб даражаларини белгилаш ва бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
36-модда. Конституциявий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши
Конституциявий суд ҳузурида маслаҳат органи бўлган ва жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган илмий-маслаҳат кенгаши тузилади. Конституциявий суд фаолиятига оид масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ушбу кенгашнинг вазифасига киради.
37-модда. Конституциявий суднинг фаолиятини молиялаштириш
Конституциявий суднинг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва унда алоҳида сатрда назарда тутилади.
38-модда. Конституциявий суд судьяларининг моддий ва ижтимоий таъминоти
Конституциявий суд судьяларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга ҳар йилги меҳнат таътили бериш, судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари, судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш билан боғлиқ моддий ва ижтимоий таъминоти «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
Конституциявий суд судьясининг иш ҳақи лавозим маошидан, малака даражаси, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устама ҳақлардан иборат бўлади.
Конституциявий суднинг судьялари ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
39-модда. Конституциявий суднинг суд ҳокимияти рамзлари
Конституциявий суднинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нашри бўлади.
40-модда. Судьяларнинг махсус кийим-боши
Конституциявий суд судьялари судлов ишини махсус кийим-бошда олиб боради, ушбу кийим-бошнинг тавсифи ва намунаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади.
41-модда. Конституциявий суд судьясининг гувоҳномаси
Конституциявий суд судьясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси томонидан имзоланадиган гувоҳнома берилади.
42-модда.Конституциявий суднинг муҳри
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
43-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги 103-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 178-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунни амалга киритиш ҳақида»ги 104-I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 179-модда) 1-банди;
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) VII бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 535-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 149-модда) XII бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 2-модда) 8-моддаси;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 9-моддаси.
44-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 1 июндаги 108 (6802)-сонида эълон қилинган.
2017 йил 31 май, ЎРҚ-431-сон
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling