Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар] 4-БОБ. ҲАРБИЙ СУДЛАР


Download 1.15 Mb.
bet156/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
4-БОБ. ҲАРБИЙ СУДЛАР
39-модда. Ҳарбий судлар тизими
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
40-модда. Ҳарбий судларнинг таркиби
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб боради ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
(40-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
41-модда. Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишлар
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;
(41-моддасининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 йил, 52-сон, 553-модда)
ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни;
алоҳида ҳолатларга кўра судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;
(41-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
давлат сирларига тааллуқли ишларни;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни кўради.
42-модда. Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти]
IV БЎЛИМ. СУДЬЯЛАР МАҚОМИ
7-БОБ. СУДЬЯЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
60-модда. Судьялар
Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир.
Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга.
Судларнинг раислари, раис ўринбосарлари айни вақтда судьялардир.
61-модда. Судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар
Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиши мумкин.
Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар белгиланган тартибда ўқиши ва стажировкани ўташи шарт. Ўқув ва стажировкани ўташ даврида улар асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинади.
(61-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling