Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Download 1.15 Mb.
bet28/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. ОДДИЙ АСКАРЛАР ТАРКИБИ

оддий аскар

матрос

II. СЕРЖАНТЛАР ТАРКИБИ

кичик сержант

2-даражадаги старшина

сержант

1-даражадаги старшина

катта сержант

бош старшина

III. ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ

КИЧИК ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ

лейтенант

лейтенант

катта лейтенант

катта лейтенант

капитан

капитан-лейтенант

КАТТА ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ

майор

3-даражадаги капитан

подполковник

2-даражадаги капитан

полковник

1-даражадаги капитан

ГЕНЕРАЛЛАР ТАРКИБИ

генерал-майор




генерал-лейтенант




генерал-полковник




армия генерали




Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.
Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.08.00 Ҳарбий лавозим]
10-модда. Ҳарбий лавозимлар
Ҳарбий лавозимлар (ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонлар ҳарбий қисмларнинг, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқарув органларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар муассасаларининг штатларида назарда тутилади.
Ҳарбий лавозимлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига бўлинади.
Қуролли Кучларда олий қўмондонлик лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳамда ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.07.00 Ҳарбий форма, фарқловчи белгилар]
11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.
Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling