Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.04.00 Ҳарбий хизматга тайёргарлик] II. ФУҚАРОЛАРНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРЛАШ


Download 1.15 Mb.
bet29/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.04.00 Ҳарбий хизматга тайёргарлик]
II. ФУҚАРОЛАРНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРЛАШ
12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги;
ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;
жисмоний тайёргарлик, даволаш-соғломлаштириш ишлари;
умумтаълим тайёргарлиги;
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари молиялаштирилиши ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминланишини амалга оширадилар, ўқув-моддий базасини барпо этадилар, бундай тайёргарликнинг ташкил этилиши учун жавобгар бўладилар.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.
13-модда. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан фуқаро муҳофазаси бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади.
Чақирувга қадар тайёргарлик даражаси паст бўлган чақирилувчилар чақирилишдан олдин қўшимча равишда бундай тайёргарликдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ўтишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.06.00 Фуқароларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни амалга оширадиган жамоат ташкилотлари]
14-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги
Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида амалга оширилади.
Йўналиши бўйича ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликларга турдош ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган чақирилувчилар ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича бевосита шу муассасаларда тайёргарликдан ўтадилар.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган фуқароларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.
Қаранг: «Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2575, 16.04.2014 й.).
Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларидаги тайёргарлигини молиялаштириш унинг Марказий Кенгаши орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
15-модда. Ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга ва ҳарбий хизматга тайёргарлик. Жисмоний тайёргарлик. Даволаш-соғломлаштириш ишлари. Умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш. Чақирилувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ҳарбий лицейларда, умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида ёки мустақил равишда тайёргарликдан ўтадилар.
Чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги таълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида, шунингдек спорт жамиятлари ва клублари, даволаш муассасалари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида амалга оширилади.
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган даволаш-соғломлаштириш ишлари уларнинг турар жойларида, ўқиш ёки иш жойларида соғлиқни сақлаш органлари томонидан даволаш, даволаш-профилактика ва даволаш-соғломлаштириш муассасаларида ўсмирлар хоналарини ташкил этган ҳолда уюштирилади ҳамда ўтказилади.
Ўн беш ва ўн олти ёшдаги ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказиш чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга мудофаа ишлари органлари томонидан жалб этиладиган мутахассис врачлар томонидан ҳар йили амалга оширилади.
Халқ таълими органлари чақирилувчиларнинг умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.03.00 Касбий таълимнинг давлат таълим муассасалари қошидаги ҳарбий кафедралар, ҳарбий факультетлар]
16-модда. Олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш
Олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ва факультетларда) амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалари, шунингдек тиббий олий таълим муассасаларининг талабалари жинсидан қатъий назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.
Ҳарбий тайёргарликка йигирма етти ёшгача бўлган саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли талабалар жалб қилинадилар.
Талабаларни ҳарбий тайёргарликдан ўтишга қабул қилиш уларнинг шахсий аризаларига биноан ихтиёрий асосда амалга оширилади. Ҳарбий хизматни ўтаб келган талабалар ҳам резервдаги ва захирадаги офицерлар таълими дастури бўйича ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари мумкин.
Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, таълим дастурини ўзлаштирган ва белгиланган давлат имтиҳонларини топширган талабалар уларга лейтенант унвони берилганидан кейин ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар ёки резерв ёхуд захирага ўтказиладилар.
Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарлик таълимидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин ушбу Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.
Офицерларни тайёрлаш дастурларини олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади.
Олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари йўналиши, резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлашда асосланиладиган ихтисосликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, агар бу таълим муассасалари базасида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари ташкил этилган бўлса, мазкур таълим муассасаларининг аниқ мақсадли молиялаштирилишини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўмагида зарур ўқув-моддий базасини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги устидан назоратни, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига офицерларни олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаш ва тайинлашни амалга оширади. Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ўқитувчилигига ва бошқа лавозимларга ҳарбий хизматчиларни тайинлаш олий таълим муассасаларининг ректорлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ҳарбий лавозимларига тайинланган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
(16-модданинг олтинчи – ўн биринчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
17-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматга тайёргарлик кўришдаги кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчиларнинг иш жойи ва эгаллаган лавозими, шунингдек ўртача иш ҳақи уларнинг бутун тайёргарлик даврида, шу жумладан ўқиш (йиғинлар) ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида сақланиб қолади.
Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл кираси ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади).
III. ФУҚАРОЛАРНИ ЧАҚИРУВ УЧАСТКАЛАРИДА ҚАЙД ЭТИШ, ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛИШ ВА КИРИШ
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.02.00 Ҳарбий ҳисобга олиш. Ҳарбий кучлар захираси]
18-модда. Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этиладиган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади.
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель — июнь ойларида амалга оширилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-187-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 491-модда)
Чақирув участкасида қайд этилиш учун фуқаролар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органларига келишлари ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Фуқароларни туманлардаги (шаҳарлардаги) чақирув участкаларида қайд этиш учун таркибига мудофаа ишлари органлари вакиллари, мутахассис врачлар киритиладиган тегишли комиссиялар тузилади.
Чақирув участкаларида қайд этиладиган фуқароларни тиббий кўрикдан турли йўналишдаги врачлар, шу жумладан жарроҳ, терапевт, невропатолог, психиатр, кўз касалликлари, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари, тиш касалликлари мутахассислари, зарурат бўлганда эса, бошқа ихтисосдаги врачлар ўтказади.
Зиммасига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган фуқароларнинг рўйхатини берадилар.
Чақирилувчиларга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик тартиби тушунтирилади. Қайд этилган вақтдан бошлаб фуқаролар ҳарбий рўйхатга киритиладилар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
19-модда. Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта — февраль-март ойларида ўтказилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-187-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 491-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва таълим муассасаларининг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирилувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари шарт.
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ёши ўн саккиздан ошган чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриш жойини ўзгартиришига Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори эълон қилингунига қадар йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар ҳарбий рўйхатда туриш жойини фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартириши мумкин:
бошқа жойдаги ишга ўтказилган бўлса;
янги турар жойга кўчиб ўтган бўлса;
таълим муассасасига ўқишга кирган ва таълим олишни давом эттириш учун кетаётган бўлса.
(19-модданинг биринчи – олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган асосларнинг мавжудлиги мудофаа ишлари органига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан белгиланган муддатларда чақирув участкаларида ҳозир бўлмаганда қуйидагилар узрли сабаб ҳисобланади:
фуқаронинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган касаллиги;
яқин қариндошининг (отаси, онаси, ака-укаси, опа-синглиси, хотини, боласи) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги;
фуқарога боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар.
Ҳозир бўлмаганлик сабаблари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Тинчлик даврида қуйидагилар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмайди:
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ чақирилиш муддати кечиктирилган ва чақирилишдан озод этилган шахслар;
иши юзасидан суриштирув ёки дастлабки тергов олиб борилаётган ёки жиноят иши судда кўрилаётган шахслар.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling