Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув] 20-модда. Чақирув комиссиялари


Download 1.15 Mb.
bet30/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
20-модда. Чақирув комиссиялари
Фуқароларнинг ҳарбий ва муқобил хизматга чақирувини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарларда ҳамда туманларда чақирув комиссиялари тузилади.
Чақирув комиссияларининг тузилиши ва фаолият тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирув комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари органлари ва соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг албатта иштироки таъминланган ҳолда белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 сентябрдаги 333-сон «Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарори.
Жойлардаги чақирув комиссияларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари раис этиб тайинланадилар.
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг маънавий ва касбий фазилатларини, шунингдек оила аъзоларининг моддий ва ижтимоий аҳволини ўрганиш натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва қўшин турини белгилаган ҳолда ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида;
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида;
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;
саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига асосан ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш тўғрисида ёки чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;
саломатлигига кўра тинчлик давридаги ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;
ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод қилиш қай даражада тўғри эканлигини текшириш;
чақирилувчиларни ҳарбий касбларга тайинлашда уларнинг жисмоний ва умумий тайёргарлиги, тажрибаси, қобилияти, қизиқиши ва бошқа фазилатларини ҳисобга олиш қай даражада асосли бўлганлигини назорат қилиш;
фуқароларнинг туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш.
Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларидан норозилигини билдирган шахслар бўлса, ҳарбий қисмларга жўнатилишидан аввал ана шу шахсларни назорат тарзида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий врачлар комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларини кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 октябрдаги 265-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисида»ги низом.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
21-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;
2) чақирилувчининг меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
3) чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
4) чақирилувчининг онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
5) чақирилувчининг биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирон хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
Чақирилувчини унинг ота-онаси вафот этганлиги, улар узоқ муддат бетоблиги муносабати билан ёки бошқа узрли сабабларга кўра камида беш йилдан бери ўз қарамоғида сақлаётган шахслар унинг ота-онасига тенглаштирилади.
Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.
Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, шунингдек ушбу Қонунга мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни йигирма етти ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақириладилар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
22-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этиш
Тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling