Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31-модда. Резерв тоифалари Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар биринчи ва иккинчи тоифага бўлинади. [СПиТ: 1.
- СПиТ: 1.
- 32-модда. Ҳарбий йиғилишларда қатнашиш
- 33-модда. Ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод қилиш
- 34-модда. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий унвонлар бериш
- 35-модда. Ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар
- 36-модда. Ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога чиқариш
Иккинчи даража резервида бўлиш ёшининг чегараси резервдаги ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади. Резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра белгиланган тартибда уруш давридаги ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади. СПиТ:_1.'>31-модда. Резерв тоифалари Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар биринчи ва иккинчи тоифага бўлинади. [СПиТ: 1.Ҳарбий хизмат / Биринчи тоифадаги резерв] Биринчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган биринчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади. Биринчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган. [СПиТ: 1.Ҳарбий хизмат / Иккинчи тоифали резерв] Иккинчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади. Иккинчи тоифани резерв Қуролли Кучларнинг қисмлари ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берган ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган. Резервга ўтказилган шахслар вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишга юборилиши мумкин. 32-модда. Ҳарбий йиғилишларда қатнашиш Ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш вақтида сафарбарлик тадбир-чоралари режалари бўйича ҳарбий йиғинларга жалб этилади. Ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий хизмат шартларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу Қонун билан белгиланади. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга мўлжалланган ҳарбий йиғинларнинг муддати ҳар йили биринчи тоифали резервдагилар учун ўттиз суткага қадар, иккинчи тоифали резервдагилар учун ўн беш суткага қадар бўлиши мумкин. Резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикасининг нормал ҳаётий фаолиятига таҳдид солаётган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида икки ойга қадар муддатга ҳарбий йиғинларга жалб этилиши мумкин. Ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар. Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида ҳарбий хизматга мажбурларнинг иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно. (32-модданинг тўртинчи – бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) Агар ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва ҳарбий йиғинлар тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб иш ҳақи ўрнига қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга: ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ва автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиб келиш; ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш; ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш. Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурталанади. Ҳарбий хизматга мажбурларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 январдаги 38-сон «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида»ги қарорига ва Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (29.08.2003й. рўйхат № 1266) қаранг. Ҳарбий йиғинларни ўтказиш тартиби ва муддати, уларга чақириладиган ҳарбий хизматга мажбурлар сони қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 33-модда. Ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатда белгиланадиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод этилади. (33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) 34-модда. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий унвонлар бериш Ўқув-машқ ҳарбий йиғинларида қатнашган ва таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳарбий хизматга мажбурларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда навбатдаги ҳарбий унвонлар резервдаги подполковникликка қадар бўлган ва подполковник унвонлари берилиши мумкин. 35-модда. Ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар Муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек муқобил хизматни ўтаган фуқаролар захирадагилар ҳарбий рўйхатига қўйилади. Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар, зарурат бўлган тақдирда сафарбарлик бўйича ва Қуролли Кучларни кучайтириш тадбир-чораларига фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда аҳолини муҳофаза қилишга жалб этилади. Ҳарбий хизматга мажбурларнинг захирада бўлиш ёши чегараси ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ белгиланади. 36-модда. Ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога чиқариш Резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра белгиланган тартибда уруш давридаги ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади. [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling