Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Мудофаа / 15.13.00.00 Муқобил хизмат] VI. МУҚОБИЛ ХИЗМАТ
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 38-модда. Муқобил хизматга чақирилиш, уни ўташ тартиби
- 39-модда. Муқобил хизматдаги хизматчиларнинг ҳарбий тайёргарлиги
- ОКОЗ: 1.
- 40-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
- 41-модда. Муқобил хизматдан бўшатиш
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.13.00.00 Муқобил хизмат]
VI. МУҚОБИЛ ХИЗМАТ 37-модда. Муқобил хизмат тушунчаси [СПиТ: 1.Ҳарбий хизмат / Муқобил хизмат] Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга. Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади. 38-модда. Муқобил хизматга чақирилиш, уни ўташ тартиби Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса туман (шаҳар) чақирув комиссиялари ва ҳокимликлари зиммасига юклатилади. Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар республика бюджетига ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади. Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. (38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон «Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори. 39-модда. Муқобил хизматдаги хизматчиларнинг ҳарбий тайёргарлиги Муқобил хизматдаги хизматчилар ҳарбий тайёргарлик йиғинларига (машғулотларига) жалб этиладилар, улар шу асосда қурол-яроғдан фойдаланиш, уларни қўлланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликли эгаллайдилар ва Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар. Ҳарбий тайёргарлик дастури Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Муқобил хизматдан бўшатилган фуқаролар Қуролли Кучлар захирасига ўтказилади. [ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.02.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари] 40-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади. Муқобил хизмат муддати меҳнат стажига қўшилади. Муқобил хизматни ўтаётганда меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган нафақалар ва пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро уни белгиланган жойда ўташи, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга, иш жойида амал қиладиган ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек меҳнат шартномаси (контракти) шартларига риоя этиши шарт. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро раҳбарлик ва сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, таълим муассасаларига ўқишга кириши мумкин эмас. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар фалокатлар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш ишларига жалб этилган тақдирда юзага келган вазиятдан келиб чиқадиган ҳамда ана шу оқибатларни бартараф этиш комиссиялари ёки штабларининг жойлардаги раҳбарлари томонидан белгиланадиган махсус вазифаларни бажарадилар. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро ушбу хизматдан бўшатилганидан кейин илгариги ишига ёки унга тенг ишга (лавозимга), шунингдек чақирилишга қадар ўзи ўқиган таълим муассасасига қайтиш ҳуқуқига эга. 41-модда. Муқобил хизматдан бўшатиш Муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади. (41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) Фуқаро оилавий аҳволи ўзгарганлиги муносабати билан, агар бу ҳол унга қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган бўлса, муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатилиши мумкин. Муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қабул қилади. [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling