Ўзбекистон республикаси қонуни 2000 йил 31 декабр Тошкент шаҳри терроризмга қарши кураш тўҒрисида


-модда. Куп йил ишлаганликни имтёзли ҳисоблаш


Download 183.34 Kb.
bet10/10
Sana22.06.2023
Hajmi183.34 Kb.
#1649784
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДА

27-модда. Куп йил ишлаганликни имтёзли ҳисоблаш
Терроризмга қарши курашни бевосита амалга ошираётган булинмаларда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга хамда давлат органларининг ходимларига пенсия тайинлашда хизматнинг бир куни икки кунга, террорчиликка қарши операция ўтказишда иштрок этган даврда хизматнинг бир куни уч кунга хисобланади.
Террорчиликка қарши операция ўтказишда иштирок этишга жалб қилинган мутахассислар ва бошқа шахсларга пенсия тайинлашда мазкур операцияда иштирок этишнинг хар бир куни уч кунга хисобланади.
Куп йил ишлаганликни имтиёзли хисоблаш тартиби қонун хужжатлари билан белгиланади.


VI. ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИДА ИШТИРОК ЭТГАНЛИК ҲАМДА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
28-модда. Террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун жавобгарлик
Террорчилик фаолиятида иштирок этаётган шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Шахс террорчилик фаолиятида иштирок этишидан ўз ихтиёри билан қайтган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кумаклашган тақдирда, қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиш мумкин.
29-модда. Террорчилик фаолияти учун ташкилотнинг жавобгарлиги
Ташкилот суднинг қарори асосида террорчилик ташкилоти деб топилади ва тугатилади.
Террорчилик ташкилоти деб топилган ташкилот тугатилганда унга тегишли мол мулк мусадора этилади хамда давлат мулкига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатга олинган ҳалқаро ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) фаоляти тақиқланади ва бу ташкилот (унинг бўлинмасига, филиалига, ваколатхонасига) тегишли, Ўзбекистон Республикаси худудида бўлган мол-мулк мусодара этилади ва давлат мулкига ўтказилади.
30-модда. Етказилган зарар учун жавобгарликдан озод этиш
Террорчиликка қарши операцияда иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар, мутахассислар ва бошқа шахслар бундай операция ўтказилаётганда мажбуран зарар етказганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
31-модда. Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлик учун жавобгарлик
Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар бегиланган тартибда жавобгар буладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти


И.Каримов
Download 183.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling