Ўзбекистон республикаси oriental университети “ИҚтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фанидан


Download 431.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana15.02.2023
Hajmi431.91 Kb.
#1200000
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭССЕ ЁЗИШ УЧУН НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ORIENTAL УНИВЕРСИТЕТИ 
 “ИҚТИСОДИЁТ ВА ТУРИЗМ” КАФЕДРАСИ 

“МИКРОИҚТИСОДИЁТ” фанидан
МУСТАҚИЛ ИШ 
 
 
 
 
 
___________________________________________________ 
___________________________________________________ 
мавзусида

ЭССЕ
 
 
 
 
 
 
 
 
Бажарди: __________ гуруҳи талабаси 
__________________________________ 
талабанинг Ф.И.Ш 
 
Қабул қилди: PhD, доцент М.С.Юсупов 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ – 2022 


МАВЗУ: ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ 
ТАҲЛИЛИ: ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
ЭССЕ РЕЖАСИ: 
Кириш 
Асосий қисм 
1. Яшил иқтисодиётнинг моҳияти, аҳамияти ва шарт-шароитлари. 
2. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида яшил иқтисодиётни шакллантириш 
тажрибалари

3. Қозоғистонда “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.
 
Хулоса 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
Кириш 
Ҳозирги кунда жаҳонда “яшил иқтисодиёт” тушунчасига алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Молиявий муассасалар, венчур бизнеси вакиллари, айрим мамлакатларнинг 
ҳукуматлари, тадбиркорлар ва истеъмолчилар босқичма-босқич яшил иқтисодиётга ўтишни 
амалга оширмоқда. Энергия тежовчи ва атроф муҳитга зарар келтирмайдиган инновацион 
технологиялар, табиат инфратузилмаларига инвестиция киритиш ўзининг ижобий самарасини 
бера бошлади [1, – С. 92-96]. 
Яшил иқтисодиёт – иқтисодиёт фанининг кейинги йигирма йиллик ривожланиши 
натижасида пайдо бўлган янги йўналиши бўлиб, унда иқтисодиёт уни ўраб турган табиатнинг 
унга боғлиқ бир бўлаги сифатида қаралади. Яшил иқтисодиёт назарияси учта аксиомага 
асосланади: чекланган маконда таъсир доирасини чексиз кенгайтириш мумкин эмас; 
ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини тўлиқ 
қондиришни талаб қилиш мумкин эмас; ер юзида жойлашган барча нарсадлар ўзаро боғлиқ. 
Доимий иқтисодий ўсишнинг имкони йўқ - фақат доимий иқтисодий ривожланиш 
мумкин. “Яшил иқтисодиёт” концепцияси борган сари ижтимоий аҳамият касб этиб бормоқда. 
Бу концепция экспертлар, сиёсатчилар, нодавлат ташкилотлари ва бошқа жамият аъзолари 
томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Яшил иқтисодиёт тарафдорларининг фикрича, 
ҳозирда мавжуд иқтисодий тизимнинг асосий қисми мукаммал эмас. Гарча у инсонларнинг 
турмуш фаровонлигини оширишга (айрим мамлакатлар ёки айрим жамият вакиллари 
доирасида) маълум даражада ҳисса қўшган бўлса-да, бу тизимнинг салбий оқибатлари ҳам 
кўзга ташланиб турибди: экологик муаммоларнинг чуқурлашуви (иқлим ўзгаришлари, 
чўллашув, биохилма-хилликни йўқотилиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа); 
табиий бойликларнинг тугаб бораётганлиги; ичимлик суви етишмаслиги; озиқ-овқат 
тақчиллиги ва очлик муаммолари; даромадлар нотенглиги ва қашшоқлик масалалари ва 
бошқалар. Буларнинг барчаси ҳозирги ва келгуси авлод учун хатарлар туғдиради. Шу 
туфайли инсониятнинг яшаб қолиши ва ривожланиши “яшил иқтисодиёт”га ўтишни талаб
этади. Яъни моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг шундай 
моделларига ўтишимиз зарурки, токи улар атроф-муҳитга зарар келтирмасдан инсонлар 
моддий фаровонлигини ошишига олиб келсин. 
Юқорида келтирилганлардан маълумки, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ҳозирги 
куннинг энг долзарб ва юқори аҳамиятга эга муаммоларидан бири сифатида қолмоқда. 
Шундан келиб чиқиб мен ушбу эсседа “яшил иқтисодиёт”нинг мазмуни ва аҳамияти ҳамда 
уни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этишга ҳаракат қилдим. 

Download 431.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling