Ўзбекистон республикаси oriental университети “ИҚтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фанидан


 Қозоғистонда “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Download 431.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana15.02.2023
Hajmi431.91 Kb.
#1200000
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭССЕ ЁЗИШ УЧУН НАМУНА

 
3. Қозоғистонда “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 
Қозоғистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд. 
Кенг ҳудуд, қулай жуғрофий жойлашув, бой табиий ва молиявий ресурслар, бозорда борган 
сари яшил технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга талабнинг ўсиб 
бораётганлиги ва бошқа омиллар яшил иқтисодиётни ривожлантиришга имкон беради. Яшил 
иқтисодиётни ривожлантириш биринчи навбатда талаб этиладиган соҳалар сифати энергетика, 
чиқиндиларни утилизация қилиш ва сув хўжалигини келтириш мумкин. 
“РИО + 20” Саммитидан кейин қозоқ жамиятининг прогрессив кучлари “яшил 
иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қаратилган стратегияга қаратилди ва бу борада Миллий 
Концепция ишлаб чиқилди.


“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича мамлакат олдида турган асосий вазифалар 
қуйидагилардан иборат: ер, сув, биологик ва бошқа ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш; янги инфратузилмаларни қуриш ва мавжудларини яхшилаш; 
атроф-муҳитга зарар етказишни олдидини олиш ва чиқиндиларни самарали утилизация 
қилиш; аҳолининг моддий фаровонлигини юксалтириш; миллий хавфсизликни таъминлаш.
Қозоғистонни “яшил иқтисодиётга ўтиш концепцияси” уч босқичда амалга оширилади: 
Биринчи босқичда (2013-2020 йиллар) асосий эътибор ресурслардан фойдаланишни 
оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш, табиатни муҳофаза қилишнинг самарали 
тизимини яратиш ва яшил инфратузилмалар яратишга қаратилади. 
Иккинчи босқичда (2021-2030 йиллар) олдинги босқичда шакллантирилган “яшил” 
инфратузилмалар базасида қуйидаги йўналишларни қамраб олган миллий иқтисодиётни 
тубдан ўзгартириш амалга оширилади: сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш; қайта 
тикланадиган муқобил энергия турларидан фойдаланувчи технологиялардан фойдаланишни 
рағбатлантириш ва кенгайтириш; энергия тежовчи ва юқори самарадорликка эга техника-
технологиялар кўламини ошириш.
Учинчи босқичда (2030-2050 йиллар) табиий ресурслардан уларнинг қайта тикланиши 
ва барқарорлиги шартларида фойдаланишни кўзда тутувчи миллий иқтисодиётни “учинчи 
саноат инқилоби” тамойилларига ўтказиш амалга оширилади. Қозоғистонда “яшил 
иқтисодиёт”ни жорий этишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
1. Энергия манбаларининг қайта тикланадиган муқобил турларини жорий этиш. 
2. Уй-жой коммунал хўжалигининг энергия самарадорлигини таъминлаш. 
3. Қишлоқ хўжалигида органик деҳқончиликни жорий этиш. 
4. Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. 
5. Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш. 
6. Транспортнинг “экологик тоза” турларини ривожлантириш. 
7. Экотизимларни сақлаш ва самарали. 
“Яшил иқтисодиёт” дастурлари доирасида Қозоғистон иқтисодиётнинг 10 та асосий 
тармоқларига инвестициялар йўналтиришни режалаштирмоқда: қишлоқ хўжалиги; уй-жой 
коммунал хўжалиги; энергетика; балиқчилик; ўрмон хўжалиги; саноат; туризм; транспорт; 
чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш; сув ресурсларини бошқариш. 

Download 431.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling