Ўзбекистон республикаси oriental университети “ИҚтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фанидан


 Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”ни


Download 431.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana15.02.2023
Hajmi431.91 Kb.
#1200000
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭССЕ ЁЗИШ УЧУН НАМУНА

 
2. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”ни 
шакллантириш тажрибалари
Яшил иқтисодиётни ривожланишнинг устивор йўналиши сифатида қаровчи айрим 
ривожланган мамлакатлар тажрибаларини кўриб чиқамиз. 
Яшил иқтисодиёт соҳасида жаҳонда етакчи мамлакатлардан бири Жанубий Корея 
саналади. Бу мамлакат 2011 йилдан бошлаб 5 йил давомида яшил иқтисодиётни 
ривожлантиришга ялпи ички маҳсулотнинг 3 %и ёки 60 млрд. доллар қийматида маблағ 
йўналтирилган ва 1,8 млн. ишчи ўрни яратилган. Жанубий Корея яшил иқтисодиётни 
концепциясини миллий стратегия сифатида танлаб, асосий эътиборни қуйидагиларга 
қаратмоқда: саноат, энергетика ва иқтисодиётнинг бошқа секторларида яшил технологияларни 
жорий этишга инвестициялар киритиш; транспортнинг яшил турларидан фойдаланиш; 


муқобил энергия турларини ишлаб чиқариш; чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини 
ривожлантириш; парклар ва бошқа яшил зоналарни барпо этиш ва кенгайтириш. Олдин 
алоҳида вазирлик ва идоралар томонидан мустақил амалга оширилган лойиҳаларни ягона 
тизимга бирлаштириш орқали уларни мониторингини олиб бориш ва самарадорлигини 
оширишга эътибор қаратилган. 
2011 йилдан бошлаб Жанубий Корея яшил технологияларга асосланиб ишлаб 
чиқарилган экологик тоза товарлар истеъмолини рағбатлантириш мақсадида “яшил тўловлар 
картаси” тизимини ишга туширди. Бундай карталар ёрдамида “яшил” товарлар ва хизматлар 
истеъмолини ҳисобга олиш имкония яратилади. Бунда асосий эътибор экологик тоза товарлар 
истеъмол қилиш, энергиянинг муқобтл турларидан фойдаланиш, транспорт сифатида 
электромобиллардан ёки жамоат транспортидан фойдаланиш, энергия сариф кам ва юқори 
самарали приборладан фойдаланишга қаратилади. Фикримча, Қозоғистонда ҳам мазкур 
тажрибадан унумли фойдаланиш яхши самара бериши мумкин. 
АҚШда яшил иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири 
сифатида муқобил энергия турларидан кенг кўламда фойдаланиш танланган. 2030 йилга бориб 
қуёш панеллари ёрдамида мамлакатда ишлаб чиқариладиган электор энергиясининг 65 %и, 
иссиқлик энергиясининг 35 %ини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўз вақтида Президент 
Барак Обама экологик тоза технологияларни ривожлантиришга инвестициялар ҳажмини 
ошириш орқали кейинги 10 йилликда қўшимча 5 млн. ишчи ўрни яратиш дастурини эълон 
қилган эди. 
Европа Иттифоқининг (ЕИ) деярли барча мамлакатларида энергетика, ижтимоий 
транспорт ва инфратузилмалар, эко-яшаш манзиллари қуриш ва чиқиндиларни утилизация 
қилиш соҳаларида “яшил дастур”лар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. ЕИда Евро-5 
автомобиллари учун заҳарли газлар чиқаришнинг стандартлари қабул қилинган ва Евро-6 
стандартини киритишга тайёргарлик кўрилмоқда. Электромобиллар сотиб олишни 
рағбатлантиришга миллиардлаб субсидиядлар ажратилмоқда. Буюк Британия “яшил 
технологиялар”ни ривожлантиришни ўзининг миллий стратегияси сифатида қабул қилди ва бу 
соҳада яқинда 100 минг янги иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи лойиҳаларини эълон 
қилди. 
Хитой 2020 йилга келиб қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларидан жами 
энергиянинг 20 %ини ишлаб чиқарди ва иқтисодиётнинг углеродларга қарамлигини 45 %га 
камайтирди. Хитойда яшил технологияларни ривожлантириш жараёнлари 12-беш йилликдан 
(2011 йилдан) бошланган. Ўтган давр ичида 2 мингдан ортиқ экологик ифлос ишлаб 
чиқаришга эга фирмалар мажбуран ёпилди. Давлатнинг энергия тежовчи ва қайта 
тикланадиган энергия манбаларига инвестициялари ҳажми АҚШ ва ЕИга нисбатан анча кўп. 
Хитой ишлаб чиқарувчилари аллақачон жаҳон қуёш батареялари экспортининг 40 %ини ва 
шамолдан электр ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг 20 %ини етказиб беради. Хитойда яшил 
технологиялар соҳасида нанотехнологияларни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. 
Пекиннинг эълон қилинмаган мақсади – яшил технологиялар соҳасида дунё етакчисига 
айланиш саналади [1, -С.94]. 

Download 431.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling