Ўзбекистон республикаси oriental университети “ИҚтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фанидан


Download 431.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana15.02.2023
Hajmi431.91 Kb.
#1200000
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭССЕ ЁЗИШ УЧУН НАМУНА

 
Асосий қисм 
1. Яшил иқтисодиётнинг моҳияти, аҳамияти ва шарт-шароитлари 
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИТҲТ-OECD) таърифига кўра яшил 
технологиялар қуйидаги соҳаларни қамраб олади: умумий экологик бошқарув (чиқиндиларни 
бошқариш, сув ва ҳавони ифлосланишига қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни 


тиклаш ва бошқалар) қайта тикланадиган манбалардан муқобид энергия ишлаб чиқариш 
(қуёш энергияси, биоёқилғи ва бошқ.); иқлим ўзгаришларининг салбиқ оқибатларини 
юмшатиш; атмосферага заҳарли газлар ташланишини камайтириш; ёқилғидан фойдаланиш 
самарадорлигини 
ошириш; 
бино 
ва 
кўчаларда 
ёритгичлардан 
фойдаланиш 
энергосамарадорлигини ошириш [2]. 
Яшил иқтисодиёт ғояси дастлаб БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) 
сифатида 2008 йилда қабул қилинган [1, -С. 96]. 
Жаҳон хўжалигини иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ўсиш 
моделига ўтказиш учун амалдаги иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни “яшил иқтисодиёт” 
тамойиллари билан уйғунлаштириш талаб этилади. Экспертлар “яшил иқтисодиёт” ва у билан 
боғлиқ таркибий ўзгаришлар орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг асосий тўртта 
манбасини ажратиб кўрсатишади.
Биринчидан, яшил иқтисодиётга ўтиш табиий, жисмоний ва инсон капиталига 
сарфланган капитал қийматини оширишга имкон яратади (бу – input effects). Гап табиий 
ресурсларнинг (қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон, балиқ ва бошқа табиий ресурслар), 
унумдорлигини табиий капиталдан самарали фойдаланиш эвазига ошириш ҳақида кетмоқда. 
Шунингдек, инсон саломатлигини яхшилаш ва касалликларга қарши курашиш хисобига инсон 
ресурслари салоҳиятини ошириш, табиий офатлар ва экологик рискларга қарши самарали 
воситалардан фойдаланиб табиий ресурсларни йўқотилиши даражасини камайтириш ҳам 
катта аҳамиятга эга.
Иккинчидан, яшил иқтисодиётга ўтиш қулай таркибий ўзгаришлар билан биргаликда 
амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса тизим ҳосил қилувчи иқтисодиёт секторлари, 
яъни энергетика, қурилиш, агросаноат мажмуаси, уй-жой коммунал хўжалиги кабиларга 
ишлаб чиқариш фондларини янгилаш ва уларнинг энергосамарадорлигини ошириш, муқобил 
энергиядан самарали фойдаланиш ҳамда заҳарли газларни чиқаришни камайтиришга 
йўналтирилган йирик инвестициялар киритишни талаб қилади. Буларнинг барчаси 
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини кенг маънода самарадорлигини ошишига олиб келади
(efficiency effect).
Учинчидан, иқтисодий ўсишнинг муҳим омили сифатида “яшил технологиялар”, яъни 
улар билан боғлиқ инфратузилмалар (жумладан, ичимлик суви таъминоти ва канализация
жамоат транспорти ва бошқаларда муқобил энергиядан фойдаланиш) алоҳида ажратиб 
кўрсатилади ва уларга салмоқли инвестициялар сарфланиши кўзда тутилади. Бундай таркибий 
ўзгаришлар таклиф томонидан ҳам, талаб томонидан ҳам иқтисодий ўсишни рағбатлантириш 
ва аҳоли бандлигини таъминлашга қодир (stimulus effects). 
Ва ниҳоят, тўртинчидан, яшил иқтисодиётга ўтиш фирмалар ва тармоқлар даражасида 
ҳам инновацион фаолликни рағбатлантиради (фан-техника тараққиётига харажатларни 
ошириш ва патентлаш фаоллиги орқали). Бу тадбирларни рақобат муҳитини раҳбатлантириш 
ҳамда атроф-муҳитни сақлашга қаратилган тартибга солиш чоралари (стандартлар ва 
регламентлар) билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатда гап инновацион самара 
ҳақида кетмоқда (innovation effects). 

Download 431.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling