Барометрик баландлик – стандарт атмосфера бўйича ушбу босимга мос акс
эттирилган абсолют баландлик ўлчамларидаги атмосфера босими.
Хавфсиз иложсиз қўниш – амалга оширилиши натижасида ҲК
(самолёт/вертолдёт)даги ёки юзадаги шахсларга зиён етмаслигини тахмин қилиш учун
етарли асослар мавжуд бўлгандаги иложсиз қўниш ёки авария қўниши.
Хавфсиз баландлик – ҳаво кемаси ер (сув) юзаси ёки ундаги (препятствиями)
билан тўқнашиб кетмаслигидан кафолатланган парвознинг минимал рухсат этиладиган
баландлиги.
Парвозлар хавфсизлиги – ҳаво транспортининг ва авиация ишларини
парвозларни инсонларнинг хаёти ва соғлиғи учун таҳдид солмайдиган қилиб бажариш
имкониятига эгалигини англатувчи комплекс таҲКифи.
Силкиниш – уюрмавий атмосферада парвоз вақтида ҳаво кемасининг бетартиб
кўчиши (кучсиз силкиниш -
юкланиш ±1,0g гача бўлганда, кучли - ±1,0g ва ундан
ортиқ бўлганда, қўниш конфигурациясида кучсизида юкланиш - ±0,3-0,4g, кучлигида -
±
0,4g дан ортиқ).
Борт ускуналари – ҳаво транспорти бортида парвозлар вақтида фойдаланиш
учун мўлжалланган предметлар, шу жумладан, биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари ва
авария-қутқарув ускуналари, борт жиҳозлар ва кўчма ёҳтиёт қисмлар бундан мустасно.
Борт жиҳозлар – парвоз чоғида ҳаво кемаси бортида фойдаланиш ёки сотиш
учун мўлжалланган, истеъмолга тайёр предметлар, шу жумладан борт озиқ-овқатлари.
Борт ўзи ёзиш қурилмаси – авиация ҳодисасини текширишни амалга ошириш
учун қўшимча манбаъ сифатида ҳаво кемаси бортига ўрнатиладиган ҳар қандай ўзи
ёзадиган ускуна.
Бошқарилмайдиган учувчисиз аэростат – эркин парвоз этадиган, кучли
қурилмага эга бўлмаган, учувчисиз бўлган ҳаво кемаси (газ баллони).
Катта самолёт – максимал сертификатланган учиш масаси 5700 кг.дан юқори
бўлган самолёт
Вертолёт – ҳавонинг, тахминан вертикал ҳолатда жойлшган ўқлар атрофида
кучли қурилма ёрдамида ҳаракатлантириладиган бир ёки бир нечта асосий винт билан
таъсирлашиши ҳисобига парвоз қилувчи, ҳаводан оғир учувчи аппарат.
Вертодром – тўлиқ ёки қисман вертолётларнинг келиши, жўнатилиши ва
ҳаракатланиши учун мўлжалланган аэродром ёки иншоот юзасидаги маълум бир
белгаланган ҳудуд юзаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |