Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси – қулаши чоғида жиддий шикастланган ёки
бутунлай бузилиб кетган, шунингдек аэродромдан ташқарида (аэродромдан бошқа
жойда) иложсиз қўнган ҳаво кемаси.
Ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси – ҳаво кемасининг ўзига ёки унинг
бортидаги одамларга бевосита хавф солиб турган таҳдидни экипажнинг ўзининг
ҳаракатлари билан бартараф этиш мумкин бўлмаган шароитда қолган ҳаво кемаси.
Шарқий ишлаб чиқариш ҳаво кемаси – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари.
Ғарбий ишлаб чиқариш ҳаво кемалари – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатларидан ташқарида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари. Ғарбий ишлаб чиқариш
ҳаво кемаларининг ҲК ПФҚ ва эксплуатация бўйича техник ҳужжатлари қоида
тариқасида инглиз тилида нашр этилган бўлади, экипажининг минимал таркиби –
иккита учувчи.
Самолётнинг парвози вақти – самолётнинг учиш чоғидаги ҳаракатланиши ёки
ижроя стартда тўхтовсиз учишда двигателлар ишлаш режимининг ортишидан
бошланадиган ҳамда қўнишдаги юриб бориш тўхтагунича бўлган муддат.
Вертолётнинг парвоз вақти – вертолётнинг кўтарилишда югуришининг
боланишидан (вертикал кўтарилишда «Ша-газ» олиниши бошланган вақтдан) қўнганда
югуриши тўхиагунча (вертикал қўнишда «Шаг-газ» қўйилгунча) ўтган вақт
Юкни тушириш – ҳаво кемаси ерган қўнганидан сўнг унинг бортидан юкларни,
почтани, багажни ва борт заҳирасини туширилиши, айнан шу тўғридан-тўғри рейс яна
давом этувчи юклар, почта, багаж ва борт заҳираси бундан мустасно.
Ҳаво кемасидан тушириш – ҳаво кемаси қўнганидан кейин айнан шу тўғридан-
тўғри рейс бўйича ҳаракатланувчи йўловчилар ва экипаж аъзоларидан бошқа уни барча
шахслар тарк этиши.
Мажбурий қўниш – режага асосланиб парвозни амалга оширишга имконият
бермайдиган сабабларга кўра аэродромга ёки аэродромдан бошқа жойга қўниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |