Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Фуқаро авиацияси – давлат ва эксперементал авиация таркибига кирмайдиган 
авиация. 
Рухсат этилган ҳаракатланиш чегараси – ҳаво кемасига берилган 
диспетчерлик русатнинг амал қилиши ҳақиқий бўлган жой.
Юк – ҳаво кемаси бортида ташилаётган ҳар қандай мулк, почта, борт заҳира 
(
борт жиҳозлар) ва кузатиб бориладиган ёки нотўғри жўнатилган багаж бундан 
мустасно.
Аҳолиси зиж ҳудуд – шаҳарга ёки аҳоли пунктига нисбатан қўлланади – асосан 
истиқомат қилиш, тижорат фаолияти юритиш ёки дам олиш учун фойдаланиладиган ҳар 
қандай ҳудуд.
Стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган 
аэродром босими (QNH) – барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида 
ўрнатилаётганда аэродромнинг (жой (пункт)) барометрик баландлиги унинг абсолют 
баландлиги билан мос келадиган атмосфера босимидир. 
Кириб келиш диспетчерлик пункти - бир ёки бир нечта аэродромларга 
келувчи ёки улардан учиб кетувчи назорат қилинувчи парвозларга диспктчерлик 
хизматини кўрсатиш учун мўлжалланган орган.
Диспетчерлик ҳудуди – ер юзаси устидан белгиланган чагарадан юқорига қараб 
чўзилиб кетган назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди. 
Ҳаво ҳаракатларига диспетчкрлик хизмати кўрсатилиши; самовий 
ҳаракатни бошқариш – қуйидаги мақсадларда кўсатилади: 
а) тўқнашувлар содир бўлишини олдини олиш: 
ҳаво кемалари ўртасида; 
самовий ҳаракатланишни тартибга солиш ва тезлаштириш. 
б) самовий ҳаракатланишни тартибга солиш ва тезлаштириш. 
Диспетчерлик маълумоти - диспетчерлик хизматини кўрсатувчи орган 
томонидан ҲК экипажига метеорологик шароитлар, самовий ҳолат, радиотехника 
ускуналарнинг ишлаши, аэродромнинг аҳволи ва парвозни амалга ошириш учун 
керакли бошқа маълумотларнинг узатилиши.
Диспетчеpлик зонаси – ер юзасидан юқарига қараб, белгиланган юқори 
чегараларгача чўзилиб ётган, назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling