Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Ҳалқаро аэропорт – давлат томонидан ўзининг ҳудудида ҳалқаро самовий 
ташишни амалга оширувчи ҳаво кемаларни қабул қилиш ва жўнатиш учун ажратилган, 
божхона, иммиграция, санитария, карантин (ҳайвонлар ва ўсимликлар ташилганда) ва 
бошқа шунга ўхшаш тартиботлар амалга ошириладиган ҳар қандай аэропорт. 
Метеоpология маълумоти – ҳақиқий ва кутилаётган метеорологик вазиятга 
алоқадор метеоpология ҳабари, таҳлили, пpогнози ва бошқа ҳар қандай маълумот.
Белгиланган чегара – ҳаво ҳуҳудида ҳаво трассасига, маҳаллий ҳаво йўли, 
коридор, парвоз йўналишига перпендикуляр жойлашган, ўрни бурчак ва узоқлик 
ўлчанувчи радионавигация нуҚТУси (РНН)дан ёки алоҳида узатиш радиостанциясидан 
ўрнатилиш жойи, маркер маёғидан Аниқланадиган веpтикал текислик. Бу текисликни 
учиб ўтгач, хавфсиз баландликдан (эшелондан) паст бўлмаган ҳаво кемаси ҳаракатини 
ташкил қилиш диспетчерига қўнишга кириш учун пастлашишга рухсат беришга
экипажга пастлашишга ҳуқуқ берилади. 
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатиш йўналиши – самовий ҳаракатларга 
хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадларида ҳаракат оқимини йўналтириш учун 
мўлжалланган, белгиланган йўналиш. “Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишни 
йўналиши” атамаси тегишли ҳолатларда ҳаво трассасини, консультатив йўналишни, 
назорат қилинадиган ёки назорат қилинмайдиган йўналишни, учиб келиш ёки учиб 
кетиш йўналишини ва ҳ.к.з ифодалаш учун қўлланилади. 
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишни йўналиши ўз ичига самовий 
ҳаракатларга хизмат кўрсатишни йўналиши индекси, йўлнинг асосий нуҚТУларгача 


11 
(йўлнинг нуҚТУлари) бўлган ёки орқага қайтиш йўналишидаги чизиғи, асосий 
нуҚТУлар орасидаги масофа, эшитишларни узатишга нисбатан талаблар, шунингдек 
самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишни ваколатли органининг тегишли қарорига 
асосан, энг пастки хавфсиз абсолют баландликни олувчи йўналиш – техник талаблар 
билан аниқланади. 
Жой –тоғлар, тепаликлар, чўққилар, водийлар, сув, абадий музлик ва қор 
тўплами каби табиий элементларни ўзида қамраган ер сирти, тўсиқлардан бундан 
мустасно. Амалий мақсадларда, маълумотларни олиш усулига боғлиқ равишда жой 
қуруқ ер, қоплама сирти, ёки улар орасидаги бирор нарсадан ўтувчи сирт сифатида 
тасаввур қилинади в «биринчи қайтарувчи сирт» дейилади. 
Тоғли жой– нотекис рельефли, 25 км (14 д.мили) радиусда нисбий баландлик 
ўзгариши 500 метр (1650 фут) ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек денгиз сатҳидан 
1000 метр (3300 фут) ва ундан ортиқ бўлган жой. 
Қирлик жой – нотекис рельефли, 25 км (14 д.мили) радиусда нисбий баландлик 
ўзгариши 200 метрдан 500 метргача (660 футдан 1650 футгача) бўлган жой. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling