Текислик жой – 25 км (14 д.мили) радиусда нисбий баландлик ўзгариши
200 метргача (660 футгача) бўлган жой.
Маҳаллий ҳаво йўллари (МҲЙ) - маҳаллий ҳаво алоқаларини амалга оширишда
барча идоралар ҳаво кемалари парвозларни амалга ошириши учун мўлжалланган,
баландлиги ва кенглиги бўйича чегараланган, ҳаво ҳудудидаги коридор.
Тўсиқларни устидан учиб ўтишнинг минимал хавфсиз баландлиги – тўсиқ
устидан учиб ўтиш мезонларига риоя қилиш учун фойдаланиладиган учиш-қўниш
йўлаги остонасидан ёки тегишли ҳолларда аэродромдан минимал нисбий
баландлик.Тўсиқ устидан учиб ўтиш баландлиги учиш-қўниш йўлаги остонасидан,
қўнишга ноаниқ кирилган ҳолларда аэродром сатҳидан ёки учиш-қўниш йўлаги
остонасидан ҳисобланади, агар ундаги фарқланш акамида 2 метрдан “(7 футдан) кам
бўлса. Қўнишга визуал кирилган ҳолда тўсиқ устидан учиб ўтиш баландлиги аэродром
баландлигидан ҳисобланади.
Минимал пастлашиш баландлиги (МПБ) - қўнишга ноаниқ кириш ёки
қўнишга визуал кириш схемасида кўрсатилган, ориентирлар билан визуал контактсиз
янада пастлашиш мумкин бўлмаган баландлик. МПБ аэродромнинг баландлашиш
нуқтасидан ёки учиш-қўниш йўлаги остонаси баландлашишидан ҳисобланади, агар
ундаги фарқланш акамида 2 метрдан “(7 футдан) кам бўлса.
Қўнишга визуал кирилган
ҳолда МПБ аэродром баландлигидан ҳисобланади.
Аэpодpом минимуми – аэродром учиш-қўниш йўлаги ва қарор қабул қилиш
баландлиги (булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, заруратга қараб) мазкур
русумли ҳаво камаларигиа кўтарилиш ва қўнишни баджаришга рухсат этиладиган
минимал кўриш масофаси.
Аэpодpомнинг машқ минимуми
-
аэродром учиш-қўниш йўлаги ва қарор қабул
қилиш баландлиги (булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, заруратга қараб) мазкур
русумли ҳаво камаларигиа машқ парвозларни баджаришга рухсат этиладиган минимал
кўриш масофаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |