Самовий ҳаракатларга диспетчерлик хизматини кўрсатувчи орган; самовий
ҳаракатни бошқариш органи - тегишли ҳолатларда ҳудуд диспетчерлик маркази,
яқинлашиш диспетчерлик пункти ёки аэродром диспетчерлик пунктини англатувчи
умумий атама.
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатиш органи – тегишли ҳолатларда
самовий ҳаракатларга диспетчерлик хизмати, парваз маълумотлари маркази ёки
самовий ғаракатларга хизмат кўрсатишга тааллуқли етказилган маълумотларни тўплаш
пункти каби маъноларни англатувчи умумий атама.
Четга чиқиш – ҳаво кемасининг ҲҲФБ (СҲХК) органи томонидан
санкцияланмаган ҳолда ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўналиши, белгиланган йўналиш,
ҳаво коридори ёки авиация ишлари ҳудуди ташқарисига чиқиши.
Нисбий баландлик – маълум бир нуҚТУдан бошқа бир нуҚТУ сифатида
олинган объект ёки нуҚТУгача бўлган вертикал масофа.
Пассажир (йўловчи) – ҳавода ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида
олиб кетилаётган шахс (экипаж аъзолари бундан мустасно).
Перрон – йўловчиларни ўтқазиш ёки тушириш, почта ёки юкларни ортиш ёки
тушириш, ёқилғи қуйиш, ҳаво кмалари туриши ёки техник хизмат кўрсатиш мақсадида
ҳаво кемаларини жойлаштириш учун ажратилган қуруқликдаги аэродромнинг маълум
майдони.
Парвозлар хавфсизлиги боғлиқ бўлган персонал – ўз вазифалари ва
фукцияларини лозим даражада бажармасликлари натижасида авиация парвозларини
хавф остида қолдириши мумкин бўлган шахслар, жумладан экипаж аъзолари, ҳаво
кемаларига техник хизмат кўрсатувчи персонал ва СҲБ диспетчерлари, бошқа санаб
ўтилмаган шахслар.
Парвоз режаси – самовий ҳаракатларни бошқариш органи томонидан тақдим
этилган, ҳаво кемасининг кўзда тутилган парвози ёки унинг бир қисми ҳақида маълум
бир маълумотлар.
Юк ортиш – маълум бир рейс билан ташиш учун юкларни, почтани, багажни ва
борт заҳирани (бортприпас) ҳаво кемаси бортига жойлаштириш жараёни, мазкур
тўғридан тўғри рейснинг бундан олдинги босқичида ортилган юклар, почта, багаж ва
борт заҳира бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |