Авиация ҳодисаси – ҳаво кемасидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш билан
боғлиқ ёки ҳар қандай этапда парвозни таъминлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ
бўлган ҳар қандай ҳодиса.
Авария ҳолати – бу:
а) экипажга нисбатан психофизиологик босимнинг сезиларли даражада ошиб
кетиши;
б) ҳаво кемаси (парвоз характеристикаси) чидамлилиги ва бошқарувининг
сезиларли даражада ёмонлашуви билан ифодаланадиган энг сўнгги чекловларга
эришилишига (ошиб кетишига) ва/ёки ҳисобга олинган вазиятларга олиб келадиган
алоҳида ҳолатдир.
Тижорат авиацияси – йўловчиларни, юкларни, почтани (ҳақ эвазига ёки ёллаб)
тижорат мақсадларида ҳавода ташиш, шунингдек махсус авиация ишларини бажариш
билан боғлиқ парвозларни амалга оширувчи фуқаро ҳаво кемалари.
Умумий мақсадлардаги авиация – тижорат мақсадларида ҳавода ташиш ва
махсус авиация ишларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган парвозларни амалга
оширувчи фуқаро ҳаво кемалари.
Авария ҳабари; авария ҳабари хизмати – тегишли ташкилотларни қидирув-
қутқарув хизмати ёрдамига ва шундай ташкилотларга керакли ёрдам кўрсатишга
мухтож ҳаво кемалари ҳақида огоҳлантириш тақдим этиш хизмати
Аэродромдаги атмосфера босими (аэродромдаги босим) –УҚЙ остонаси
даражасида атмосфера босимининг симоб устунида миллиметрларда (сметр ус. мметр),
миллибарларда (МБАР) ёки гектопаскалларда (ГПа) белгиланиши
Аэродром (гидроаэродром) – юзаси тўлиқ ёки қисман ҳаво кемаларининг қабул
қилиб олиниши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер ёки сув
юзасидаги маълум бир ҳудуд (ҳар қандай бино, иншоот ва ускуналари билан
биргаликда).
База аэродроми – ҳаво кемаларини асосий туриш жойи бўлган ва бунинг учун
зарур иншоотларга эга бўлган аэродрометр
Вақтинчалик аэродрам – йилнинг маълум бир даври мобайнида ҳаво
кемаларининг парвозини таъминлаш учун мўлжалланган, стационар иншоот ва
ускуналарга эга бўлмаган, аммо белгилаган тартибда ҳисобга олинадиган аэродрометр
Тоғ аэродроми – аэродром назорат нуқтасидан 25 км (14 д.мили) радиусда
500 метр (1650 фут) ва ундан ортиқ баландликларга эга бўлган нотекис рельефда
жойлашган аэродром, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр (3300 фут) ва ундан ортиқ
баландликда жойлашган аэродром.
Do'stlaringiz bilan baham: |