Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§  13. Авария ҳолатларида парашютларни қўллаш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§ 
13. Авария ҳолатларида парашютларни қўллаш 
 
1006.
Парвозлар бажаришда, шунингдек тегишли синов ва ўқув парвозлари учун 
йўриқномада назарда тутилган бўлса, экипажнинг барча аъзолари ва парвозда иштирок 
этувчи барча шахслар, ҳавфсизлик жихозлари билан парашютларга эга бўлишлари 
шарт.
1007. 
Парашютларнинг осилиб турувчи тизимлари бутун парвоз давомида кийиб 
турилган бўлиши шарт. Парвоз давомида парашюларни ечишга фақат парашю таққан 
ғолда маълум бир ишни бажариш имкони бўлмаган тақдирда рухсат этилади. 
1008
. Парвозда иложсиз ташлаб кетиш қоидалари ҳар бир ҲК типи учун тегишли 
йўриқнома билан белгиланади. 


136 
1009
. Экипаж ҲКни парашютларда тарк этишидан олдин, иложи борича ўзи 
алоқада бўлган СҲБ органи диспетчерини огоҳлантиради, ўзининг жойлашган ўрнини 
маълум қилади ва ҳалокат сигналини ёқади. 
1010. 
ҲКни тарк этишда (агар буни иложи бўлса) автоучувчини ёқиш, глиссада 
йўлаги бўйлаб пастлайдиган ҳолда курсни аҳолиси кам ҳудудга тўғрилаш, таниш 
аппаратураси кодланган мосламасини йўқ қилиш зарур. 
1011
. Экипаж аъзолари ва бортдаги бошқа шахслар ҲКни командирнинг буйруғи 
билан парашютларда тарк этади. Командир ҲКни энг охирги бўлиб тарк этади. 
 
XXIV. 
Қидирув ва қутқарув 
1.Умумий қоидалар 
 
1012
. Қидирув ва авария –қутқарув ишлари парвозларни қидирув ва авария-
қутқарув таъминланишининг қисми ҳисобланади ва қуйидагиларни ўзида 
мужассамлаштирган: 
а) навбатчи қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари учишини (чиқиши) ташкил 
этиш; 
б) қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини бошқариш, уларни ўзаро алоқаси 
ва кучайтирилишини ташкил этиш; 
в) ҳалокатга учраган ҲКларни қидириш; 
г) ҲКлардаги ёнғинларни ўчириш; 
д) жароҳатланганларни ҲКдан чиқариб олиш ва уларга биринчи тиббий ёрдамни 
кўрсатиш; 
е) одамларни ҳалокат жойидан кўчириш кўчириш, шунингдек даволаш 
муассасаларига. 
1013
. Қидирув ва авария-қутқарув ишларига бошқа вазирлик ва идораларнинг 
кучлари ва воситалари ҳам жалб этилиши мумкин. 
1014. 
Жойлардаги ўзаро ҳаракатланишни авиакорхона раҳбари ишлаб чиқилган 
режаларга мувофиқ ташкиллаштиради. 
1015
. Аэропорт жавобгарлиги ҳудудида ҳалокатга учраган ҲК экипажи ва 
пассажирларини, идоравий бўйсунувидан қатъий назар, аэродромда жойлашган 
ташкилотлар ва бўлинмалар воситалари ва кучларини жалб этган ҳолда қидириш ва 
қутқаришни ташкил этиш ва ўтказишга умумий раҳбарлик аэродром раҳбарига 
юклатилади 
1016
. Эксплуатантлар ҲК бортида ўзи учиб ўтадиган ҳудуддаги қидирув–
қутқарув хизматларига тааллуқли барча керакли маълумотларга эга бўлишларини 
таъминлаш учун барча чораларни кўради. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling