Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§ 3. Ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси экипажининг ҳаркатлари
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§
3. Ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси экипажининг ҳаркатлари 1028 . Агар парвоздаги ҲКга хавф таҳдид солса ёки ҲК ҳалокатга учраётган ёки учраган бўлса, ҲК командири одамларнинг соғлиғи ва хаётини, шунингдек кемани ва ундаги мулкларни сақлаб қолишга қаратилган чоралар кўриши шарт. 138 1029 . Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай авария ҳолатларида ҲК экипажи ҳалокат сигналини узатиши ва бир вақтнинг ўзида таниш жихозларини ёқиши лозим. 1030 . Ҳалокат сигнали бутун авиация учун бир хилда белгиланади ва радио телеграфда “SOS” (ҳалокатга учраяпман) харфлари билан, радиотелефонда очиқ матнда “Ҳалокатга учраяпман” (ҳалқаро парвозларда “Мейдей”) билан англатилади. 1031 . Ҳалокат сигнали радиотелефон режимида ҳалокат вақтида СҲб органи диспетчери билан алоқада бўлган ишчи канал частотасида шунингдек 121,5 мГц ҳалқаро авария частоталарида, денгиз хизматларида ёрдам сўралганида радио телефон режимида 2182 Кгц ёки 4125 кГц частоталарида узатилади. 1032 . Аэродромдан ташқарида иложсиз қўнишни амалга оширишга қарор қабул қилинганида ҲК командири барча экипаж аъзолари огоҳлантиради уларнинг кейинги ҳаракатлари тартиби тўғрисида кўрсатмалар беради. Иложсиз қўнишда экипаж қўнигунга қадар ердаги (сувдаги) радиостанциялар билан радио алмашинувни сақлаб туради, танаффусларда эса узатгични ёқилган ҳолда (нуқтани босиб) ушлаб туради. Пеленглаш сигналини узатиш автоматик воситалари, агар улар бўлса, доимо ёқилган бўлиши лозим. 1033 . Жабрланувчилар уларни қутқариш учун барча чоралар кўрилишини билишлари лазим, ҲК экипажи ўзининг ҳаракатлари билан ўзларини топилишига кўмаклашадилар. 1034 . Аэродромдан ташқарида иложсиз қўнишни амалгаоширган ҲК экипажи: а) йўловчиларни зудлик билан ҲКдан кўчириши ва 100 метрдан кам бўлмаган хавфсиз масофага олиб бориши; б) зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаши; в) ўзининг жойлашган ўрнини белгилаши ёки аниқлаштириши; г) яқинроқдаги аэродром, ердаги ёки самолёт радиостанцияси билан алоқа ўрнатиш бўйича чоралар кўриши; д) ёнғин юз берган ҳолларда экипаж бортдаги ва қўл остидаги ёнғинни ўчириш воситалари билан уни бартараф этишга ҳаракат қилиши шарт. 1035. ҲК командири ҲК мажбурий қўниш жойидаги барча ишларга раҳбарлик қилади ва (иложи борича) суғурта ҳужжатлари расмийлаштирилишини ташкил этади. 1036. Мажбурий қўниш ҳудудида қолиш ёки кетиш қарорини ҲК командири қабул қилади. 1037. Мажбкрий қўниш жойида қолишга қуйидаги ҳолларда тавсия этилади: а) экипаж томонидан ҳавода ёки қшниш амалга оширилганидан қўнг ҳалокат тўғрисида ёки ҳодиса жойи тўғрисида маълумотлар узатилганида (хабар қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида тасдиқ бўлган бўлмаганлигидан қатъий назар); б) жойлашган ўрни аниқ белгиланмаган, жой нотаниш ва яқин аҳоли пунктига ўтиш қийин ва унинг узоқлиги номаълум (тоғлар, ўрмон, қалин қор, ботқоқлик ва бошқалар) бўлганида; в) йўловчилар ва экипажнинг бир қисми улар олган жароҳатлари туфайли мустақил ҳаракатлана олмайдиган ва уларни ташишга соғлом кишилар етарли бўлмаса; г) жой очиқ бўлиб уларни ҳаводан топиш осон бўлса. 1038. Мажбурий қўниш жойидан қуйидаги ҳолларда кетиш тавсия этилади: а) жойлашган ўрни аниқ ва яқиндаги аҳоли пунктига бемалол етиб бориш мумкин бўлганида; б) одамлар юриш ва яраланганларни ташишга қодир бўлганида; в) ҲК ва ундаги одамларни баланд ўсимликлар туфайли топиш мумкин бўлмаса, сигнализация воситалари бўлмаса; г) табиий офат (ёнғин, сув босиши) оқибатида йўловчилар ва экипаж аъзолари соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлса. 139 1039 . Сув юзасида иложсиз қўниш амалга оширилганида ҲКни тарк этиш фақатгина у тўхтаганидан кейин ҲК командирининг рухсати билан амалга оширилади. ҲКни сувда тарк этишда: а) экипаж аъзолари ва йўловчиларга қутқариш воситаларини кийдириш ва ҲКдан чиқиб кетишда уларнинг газга тўлдириш тизимини ёқиш; б) гуруҳ сузиш воситаларини сувга тушириш; в) ҳаммани ҲКдан солларга юбориш, ярадорлар ва болалар биринчи навбатда юборилади; г) сузиш воситаларига мавжуд озиқ-овқат, сув ва буюмлар заҳирасини ортиш; д) ҲК сувга чўкишни бошламасидан олдин, ҳавфсиз масофага сузи (камида 100м); е) алоҳида соллардаги экипаж аъзолари бир-бирига яқинроққа сузиб келиши ва солларни 8-10 метр узунликдаги фаллар билан бир бирига боғлаши (иккита-учта солни) лозим. 1040 . Экипаж аъзолари хушдан кетишда, лат ейишда, синишда, нафас тўхтаб қолганида, бўғилиб қолишда, куйишда, музлаб қолишда, қизиб кетишда, заҳарланишад ва бошқаларда тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши керак. Агар ҲК йўловчилари орасида тиббиёт ходимлари бўлса, улардан жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишда файдаланиш лозим. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling