Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§ 2. Авиация ҳодисалари ва низолар содир бўлгандан сўнг мансабдор шахсларнинг
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§
2. Авиация ҳодисалари ва низолар содир бўлгандан сўнг мансабдор шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари 1052 . Авиация ҳодисаси юзага келган ҲКнинг экипажи, бошқа фуқаролар, юридик шахслар, ижро ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фалокатга учраган кемани, унинг қисм-парчалари, ботдаги ва ер билан боғлиқ назорат воситаларини борт ичида ёки зарб натижасида ташқарига чиқиб кетган ҳолатларда сақлаб қолиш чораларини кўришлари лозим. 1053 . Авиация ҳодисаларидан сўнг, аэродромдан ташқарига қўнишга мажбур бўлган ҳолатларда ҲКнинг командири экипаж аъзолари билан биргаликда ҲК ПФҚ талаблари асосида йўловчиларни қутқариб қолиш ва ёнғинни ўчириш чораларини кўради. 1054. ҲК ёнмаётганлигига ишонч ҳосил қилган ҳаво кемасининг командири ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги мансабдор шах етиб келгунга қадар қуйидагиларни бажаришга мажбур: а) зудлик билан ҳаво кемасини электр манбаидан бутунлай узади (агарда бу ҳаракат эвакуация жараёнига тўсқинлик қилмаса) ва бортдаги ўзиёзар механизмнинг ўчирилганлигига ишонч ҳосил қилади; б) экипаж кабинасидаги бошқарув пульти ва бортдаги ўзиёзар механизмларнинг даҳлсизлигини таъминлайди; в) тижорат юклари ва бошқа предметлар даҳлсизлигини, ёқилғи, мой ва суюқликларнинг оқиб кетмаслигини таъминлайди; г) эшик, люк, капотларни ёпиб, тамғалаш чораларини кўради; д) ҳаво кемаси ҳамда ҳодиса содир бўлган жойни қўриқлашни ташкил қилади; 141 е) юзага келган ҳодисадан яқинроқдаги авиация органи ёки маҳаллий ҳокимият органларини тезда хабардор қилиш чораларини кўради. 1055 . Саломатлигининг оғирлиги туфайли ҲКнинг командири ўз вазифаларини бажара олмаса, у ҳолда бу вазифаларни иккинчи учувчи ёки бошқа экипаж аъзолари мазкур талаб ва юзага келган шароитга қараб амалга оширади. 1056 . Ҳодиса содир бўлган жойга ФАнинг раҳбари ёки авариявий-қутқарув ишлари раҳбари етиб келгандан сўнг, ХК, ундаги ҳамда ҳодиса содир бўлган жойдаги ашёвий далилларнинг сақланиши учун бўлган жавобгарлик унинг зиммасига ўтади. 1057 . Ҳудудида ёки территориясида авиация ҳодисаси юз берган ФА авиакорхонаси раҳбари содир бўлган ҳодиса ҳақида ҳабарни олиши билан текшириш бўйича комиссия келгунига қадар тегишли органлар билан ўзаро ҳакорликда: а) лозим бўлган ҳолларда ўзаро муносабатдаги идораларни жалб қилган ҳолда, белгиланган тартибда қидирув ва авария-қутқарув ишларини ўтказишни ташкил этади; б) йўловчиларни ва экипажни қутқариш, ёнғинниўчириш (ёки уни олдини олиш), ашёвий далилларни сақлаш бўйича қўшимча чоралар кўришни аниқлаш мақсадида ҳодиса жойига келади; в) ички ишлар органлари билан ҳамкорликда, лозим бўлганида шу ҳудудда дислокация қилинган қарбий қисмлар билан ҲК ва унинг ичидаги таркибини (бўлаклар остидан жабрланувчиларни чиқариб олиш лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно) дахлсизлигини таъминлаган ҳолда, ҳодиса жойини қўриқлашни ташкил этади, авиация ҳодисаси жойига бегона шахсларнинг киришини олдини олиш чораларини кўради; г) лозим бўлганида ҲК асосий қисмларини улар суратга олингандан ва улар жойлашган ўрни схемаси тузилгандан кейин қолдиқларни йиғиштириб олишга кўрсатма беради. Бунда иложи борича ҲК қолдиқларини тутиб юбориш ва уларга зарар етказиш эҳтимолига йўл қўймаслик лозим; д) махсус ҳужжатларда назарда тутилган ҳажмда экипаж ва лозим бўлганда СҲБ органлари диспетчерлари ва авиация ходимларининг бошқа шахслари соғлиғи ҳолати юзасидан тиббий назорат ўтказилишини ташкил этади; е) парвозни тайёрлаш ва таъминлашга жавобгар бўлган мансабдор шахслар ва экипаж аъзоларидан тушинтириш хатлари олади; ж) ҳодиса жойидаги борт ҳужжатлари ва борт ўзи ёзиш қурилмаларини сақлаб қолиш бўйича зарурий чоралар кўради. Агар борт ўзи ёзиш қурилмалари агрессив суюқлик ёки олов ўчоғи ичида бўлса, уларни зудлик билан у ердан олиш лозим, маълумотларни сақлаб қолиш учун чоралар кўрган ҳолда, уларнинг олиб қўйилгани ва ташқи ҳолати ҳақида далолатнома тизиш лозим. Бошқа ҳолатларда борт ўзи ёзиш қурилмаларини олиб қўйиш таъқиқланади. Борт ўзи ёзиш қурилмалари олиб қўйиш, қоида тариқасида, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан биргаликда амалга оширилади; з) лозим бўлган ҳолларда ҳодиса жойига туташ бўлган жойларда ҲК қолдиқларини қидирувни ташкил этади ва уларни топилган жойида сақлаб қолинишини таъминлайди; и) авиа ҳодиса гувоҳларини, шунингдек авария–қутқарув ишларини бажарувчи шахсларни аниқлашни, текшириш бўйича комиссияси ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун уларнинг рўйхати тузилишини таъминлайди; к) уичш, техник ва диспетчерлик ҳужжатлари олиб қўйилиши ва сақланишини ташкил этади; л) ташқи муҳит таъсирида йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган (муз ётқизиқлари, ҲК ташқи юзасидаги копотлар, ҲК ердаги ҳаракатининг характерли излари, УҚЙ ва бошқалар) аломатларни ҳужжатлаштириб мустаҳкамлаб қўйишни (суратга олиш, видео ёзув ва схемалар тузиш йўли билан) ташкил этади; м) авиа ҳодиса жойининг дастлабки чизмаларини тузади; 142 н) об-ҳавони навбатдан ташқари назорат кузатувини ташкил этади, агар авиа ҳодиса аэродромдан ташқарида содир бўлган бўлса, яқин АМСФ ва метеостанциялардан метео маълумотлар тўплашни таъминлайди; о)лозим бўлганда авиа ҳодиса юз берган жойда радиология, кимёвий ва бактериявий назорат ўтказилишини мувофиқлаштиради; п) авиа ҳодисага учраган ҲК ёқилғи қуйилиши амалга оширилган амалга оширилган сиғимли идишларни муҳрлаш (ёқилғи қуювчилар) ва ёқилғи қуйишни таъқиқлаш тўғрисида кўрсатма беради; р) махфийлик ёзувига эга махсус қурилмалар ва ҲК бортида бўлган парвоз парвоз ҳужжатлари бутлигини таъминлайди; с) диспетчерлик магнитофонлари ёзувлари(магнит ленталари), қўниш радиолокатори индикаторларидан фото рўйхатга олгичларидан фотоплёнкаларни, ҲК ҳаракатланиши графикларини, радио алмашув ва радиотехник воситалар иши вақтини ҳисобга олиш аппарат журналини; учиш китобчалари, экипаж барча аъзоларининг учиш иш жилдлари ва тиббий китобчалари; ҲК, двигателлар ва агрегатлар формулярлари, техник хизматга дефект ведомостлар ва карт-нарядларни; ҲК парвозга тайёрлашда ёки парвоз олдидан носозликни бартараф этишда фойдаланилган ускуналар ва назорат аппаратураларини; қуйилган ЁММ миқдори ва сифатини, учиш майдони ҳолатини характерловчи ҳужжатларни; парвоз йўналиши бўйича, аэродромда ва ҳодиса ҳудудидаги метео шароитни характерловчи метео ҳужжатларниолиб қўйилиши ва муҳрланишини ташкил этади; т) кейинчалик суриштирув жараёнида фойдаланиш учун авиа ҳодиса бўлган ҳудудда авиа ҳодиса вақтига яқин бўлган вақт давомида парвозларни амалга оширган ҲК борт номерларини ёзиб олади ушбу ҲК назорат борт ўзи ёзиш қурилмалари маълумотларини сақлаб қолиш бўйича чоралар кўради; у) лозим бўлганда, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан келишган ҳолда, зарарланган ҲКни кўчиради. ҲКни текшириш комиссияси келгунига қадар кўчиришга агар, ҲК темир йўл, шоссе, сув магистралига қулаган бўлса ва транспорт ҳаракатланиши ва парвозларга ҳалақит берса, йўл қўйилади. Кўчириш вақтида ҲКни (унинг парчаларини) улар ҳодиса жойида қай ҳолда турган бўлса ўша ҳолича сақлаш бўйича чоралар кўрилади. Бундай ҳолларда ҲК ёки унинг парчаларининг кўчирилгунча бўлган ҳолати ва туриши бир нечта томонидан ердан, лозим бўлган ҳолларда ҳаводан, йўналтирувчи ёки деталлаштирилган фото суратга олиш ёки видео ёзиб олиш усули билан ёзиб олинади, ҲК ёки унинг парчалари туриши ва умумий ҳолати, ер (ер усти тўсиқлари) билан тўқнашиш бурчаги акс эттирилувчи далолатнома тузилади, экипаж кабинасида ускуналарнинг кўрсаткичлари, қўшгичларнинг, ёқгичларнинг, бошқариш ушлагичларининг туриши расмга олинади ёки видео ёзув орқали ёзиб олинади, кабинани кўздан кечириш далолатномаси тузилади; ф) лозим бўлганида, ҲКларни бевосита парвозларга тайёрлаш, парвозларни таъминлаш ва самовий ҳаракатни бошқаришни амалга оширувчи ҲК экипажини, ердаги хизматлар ходимларини ўз вазифаларини бажаришидан четлаштириш бўйича чоралар кўради; Кўрсатиб ўтилган шахслар ўз вазифаларини бажаришга тегишли рахбарнинг комиссия раиси билан келишилган қарорига мувофиқ рухсат этилади. х) авиация ҳодисасидан олдидан ҲК парвозини бажариш ва таъминлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар бутлигини таъминлаш мақсадида ҲКнинг охирги учган аэродроми СҲҲК хизматини, унинг парвози йўналиши бўйлаб жойлашган СҲҲК хизматларии ҲК эгасини (эксплуатантини) авиация ҳодисаси факти ҳақида хабардор қилади; ц) Ўзбекистон Республикаси ижроя органлари билан ҳамкорликда зарар кўрганлар ва уларнинг қариндош – уруғларига кўмаклашиш ва ёрдам кўрсатиш 143 гуруҳини ва авиация ҳодисасини текшириш комиссияси ишини ташкиллаштириш гуруҳини шакллантиради. 1058 . Мансабдор шахсларнинг авиация ҳодисасидаги даслабки ҳаракатлари натижасида олинган барча материаллар авиация ҳодисасини текшириш бўйича комиссияга тақдим этилиши лозим. 1059. Комиссия етиб келгунига қадар ердаги ва бортдаги магнитофонларни очиш ва эшитиш, борт ўзи ёзгичларини очиш ва ёзувларини расшифровка қилиш таъқиқланади ва фақат комиссия раисининг ёки комиссия раисининг ўринбосари қарори билан дарҳол унинг иҳтиёрига топширилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин. 1060 . Ҳалокатга учраган ҲКни ишлаб чиқарган, тайёрлаган, мулкдори (эксплуатанти) бўлган ташкилотлар, шунингдек таъмирлаш, самовий ҳаракатни бошқариш, техник ва аэродром хизматини кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари авиация ҳодисаси тўғрисида маълумот олганида ушбу ҲК тегишлича ишлаб чиқилиши, синаб кўрилиши, тайёрланиши, таъмирланиши ва эксплуатацияси, унинг парвозини таъминланишига тааллуқли бўлган ҳужжатларни бут сақланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриши шарт. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling