Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§ 2. Қидирув –қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажариш 1017. ҚҚИ қуйидаги ҳолларда бажарилади: а) ҲК бортидан ҳалокат сигнали олинганида; б) агар ҲК ҳисоблнаган учиб келиш вақтидан кейин 10 дақиқа давомида етиб келмаса, у билан радио алоқа бўлмаса; в) агар ҲК экипажи қўнишни амалга оширишга рухсат олган ва лекин белгиланган вақтда уни амалга оширмаган, у билан радио алоқа бўлмаса; г) агар ҲК экипажи белгиланган вақтда алоқага чиқмаса; д) агар экипаж маълумотлари ёки бошқа маълумотларга кўра ҲК аҳволи ёки ёқилғининг қолган қисми парвозни хавфсиз якунлашга кафолат бермаса; е) агар ҳаво трассаси (трассадан ташқарида) бўйлаб парвозда алоқа йўқолган ва унинг жойлашган ўрнини 20 дақиқа давомида аниқлаш иложи бўлмаганда; ж) аэропорт раҳбари ёки юқори раҳбарият кўрсатмаси олинган бўлса. 137 1018 . Ҳалокатга учраган ҲКни қидириш ва қутқаришни ўз вақтида таъминлаш учун: а) қидирув – қутқарув ҲК экипажлари; б) аэропорт авария-қутқарув гуруҳи (АҚҚГ) ва ердаги қидирув-қутқарув гуруҳи; в) самолёт ва вертолётлар, шунингдек юқори ўтиш имкониятига эга ер транспорти; г) самовий ҳаракатни бошқариш органи иштирокида навбатчилик ташкил этилади. 1019 . Экипажларни, ҲКларни ва авария-қутқарув воситаларини навбатчиликка ажратилганлиги ҳақидаги маълумотлар суткалик парвозлар режасига киритилади ва МДИЧХ ва бошқа манфаатдор хизматлар ва идораларга етказилади. 1020 . Навбатчиликка ажратилган қидирув ҲК қидирув воситалари билан жиҳозланган бўлиши ва бортида қутқарув жиҳозлари комплектларига ва мулкларига эга бўлиши керак. Вертолётлар, булардан ташқари, қидирув фаралари ва қутқарилувчи ва қутқарувчини кўтариш учун юк кўтариш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. 1021 . Аэропортларда навбатчи ҲК ва уларнинг экипажлари учун учишга белгиланган тартибда тайёр туришни таъминловчи туриш жойи ажратилади. 1022 . Навбатчиликка ажратилган қидирув ҲК учиш муддати ёз кунларидан сигнал олинган вақтдан 30 дақиқадан, қишда эса 45 дақиқадан ошмаслиги керак. 1023. Қидирувга учишда ҲК бортида уч-тўрт одамдан ташкил топган қутқарувчилар (кузатувчилар) гуруҳи, шунингдек тиббиёт ҳодими бўлиши лозим. 1024 . Қидирув–қутқарув ишларини ўтказиш учун, махсус ажратилганлардан ташқари, визуал қидирувни ва эвакуация ишларини бажариш учун қидирув-қутқарув жиҳозларига эга бўлмаган ҲКлар, шунингдек, қидирув ҳудудига юбориш мумкин бўлган заҳира, санитар, патрул ва ҳаводаги ҲКлар ҳам жалб этилиши мумкин. 1025 . ҲК командири ҳалокат ҳақида тегишли хабар олганда имкон доирасида қуйидагиларни амалга оширади: а) олинган хабарни тасдиқлайди; б) халокатга учраган ҲКнинг жойлашган жойини қайд қилади, агар бу тўғрисида хабар қилинган бўлса; в) радиостанция томонидан юборилаётган пеленгни (ердан ҳавога юборилаётган сигнал) аниқлайди; г) ХКга хизмат кўрсатувчи тегишли органни хабардор қилади; д) ўз ихтиёри билан кўрсатмаларни кутиш чоғида ҳалокат тўҳрисида хабарда кўрсатилган жойга боради. 1026. Ҳалокат сигналини ёки ҲК ҳалокати тўғрисида бошқа маълумотни олган СҲБ органи диспетчери бу ҳақда зудлик билан парвозлар раҳбарига (катта диспетчерга) маълум қилиши, самовий ва ердаги қидирув-қутқарув ҳисобларига тревога эълон қилиши, ҳалокатга учраётган ҲК жойлашган ўрнини аниқлаши, ҲК экипажига юзага келган вазиятни бартараф этиш юзасидан ёрдам кўрсатиши шарт. Эҳтимолий ҳалокат ҳудудида учиб юрган барча ҲК экипажларига иккита УКВ радиостанцияларидан бирида 121,5 мГц авария частотасини эшитиш кўрсатмасини бериши шарт. 1027 . Қидирув–қутқарув ишларини ўтказиш жараёнига учувчи-командир таркибдан қидирув-қутқарув ишлари раҳбар тайинланади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling