Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XIV.  Умумий мақсадлардаги авиация парвозлари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XIV. 
Умумий мақсадлардаги авиация парвозлари 
§1. 
Умумий қоидалар 
 


106 
725
.Умумий мақсадлардаги авиацияга (УМА) беғараз асосларда парвозларни 
амалга оширувчи (тижорат ҳавода ташиш ва тижорат мақсадларида махсус 
авиаишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган) фуқаро ҳаво кемалари киради. УМА 
ҳаво кемалари катта, унча катта бўлмаган (енгил), жуда енгил ва ўта енгил бўлиши 
мумкин. 
726. 
Умумий мақсадлардаги авиатция ФАга киради. 
727. 
Ҳаво кемаларидан беғараз мақсадларда эксплуатант аэроклублар, учиш ва 
техник марказлар, ташкилотлар, ҳаво кемаларининг индивидуал эгалари УМА 
эксплуатантлар ҳисобланади. 
728. 
Ҳалқаро стандартларга (Ҳалқаро фуқаро авиацияси Конвенциясига 6-илова 
II-
қисми (1944 й.) мувофиқ, умумий мақсадлардаги авиация фуқаро ҳаво кемалари 
парвозлари тижорат авиацияси фуқаро ҳаво кемалари парвозларига нисбатан 
қуйидагича амалга оширилиши мумкин: 
а) камроқ тажрибали ва пастроқ малакали экипаж томонидан; 
б) ишончлилиги камроқ ускуналар билан; 
в) қатъийлиги сустроқ бўлган стандартларга мувофиқ; 
г) учувчи экипаж, пассажирлар ва ердаги шахслар учун кўпроқ афзал бўлган 
хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда, кўпроқ эркин ҳаракатланиш билан. 
729. 
Умумий мақсадлардаги авиация парвозларини амалга оширишда ҳаво 
кемаси эксплуатацияси учун жавобгарлик ҳаво кемаси командири зиммасига, тижорат 
ҳаво ташувларида- эксплуатант зиммасига юкланади. 
§2. 
Умумий мақсадлардаги авиация парвозлари қоидалари 
 
730. 
Ўзбекистон Республикаси ФАсида тижорат авиацияси учун ҳам умумий 
мақсадлардаги авиация учун ҳам парвозлар бажарилиши хавфсизлиги, жумладан ҳаво 
кемаларига нисбатан талаблар (уларнинг жиҳозлари ва ускуналари, учишга 
яроқлилигини сақлаш), ҲК командири ва экипажнинг бошқа аъзоларини парвозларга 
тайёрлаш ва қўйишга нисбатан, парвозларга тайёргарлик ва уларни бажаришга 
нисбатан, шунингдек парвозларни таъминлашнинг барча турларига нисбатан умумий 
парвоз қоидалари белгиланган.
Ушбу талаблар парапланлар, дельтапланлар, мотодельтапланлар ва 
мотопарапланлар эксплуатантларина нисбатан татбиқ этилмайди. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling