Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


ЎЕҲКни сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

ЎЕҲКни сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш 


110 
755. 
ЎЕҲК учувчиси, унинг эгаси ёки ёлланма шаклида эксплуатантси сифатида 
Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг рухсати билан чегараланган ҳажмларда 
техник хизмат кўрсатиши мумкин. Учувчи машинага йиллик режали хизмат кўрсатиш, 
агрегатларни назоратдан ўтказиш каби ишлар махсус рухсатномага эга бўлган, айнан шу 
турдаги аппаратларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. 
§8. 
ЎЕҲК бехатар парвози ва улардан фойдаланиш масалалари
бўйича ахборотларни етказиш 
 
756. 
Эксплуатант ҳар ойда учувчи мутахассисларга парвозларнинг бехатарлиги 
ва фойдаланиш хавфсизлиги бўйича ахборотларни етказиб туриши ҳамда унинг 
таркибига қуйидагилар киритилиши лозим: 
а) метеошароит ва унинг (турбалентлик, шамол йўналиши, музлаш ва ҳ.к.) учиш 
аппаратларига таъсири тўғрисида маълумотлар; 
б) ЎЕҲКдаги ёқилғи узатиш тизимининг ифлосланиши, ускуна-ускуналарнинг 
созлиги, айрим қисмларнинг ишламай қолиш эҳтимоли масалаларини; 
в) ЎЕҲК тавсия этилган тезликлардаги парвози чоғида бошқариш, ён, тик 
оғишлар, айланишлардаги ҳолати тавсифномаси; 
г) баланд тоғликлардаги аэродром, иссиқ ҳарорат, тупроқ ва шағалли учиш-
қўниш йўлаги, табиий тўсиқдан ошиб ўтишдан бюаландлик захираси, двигателллардан 
бири ишламай қолгандаги ҳаракат, ёқилғини иқтисод қилиш ва ҳ.к. тўғрисида 
тавсифнома; 
д) учиш вақти меъёрлари, аэронавигация тўғрисидаги ахборотлар тўплами, 
авиация фалокатлари (ихтиёрий шаклда), мунозарали воқеъликлар каби ЎЕҲКда 
хатарсиз фойдаланишга қаратилган маълумот. 
XVI. 
Дельтапланларда (мотодельтапланларда) парвозларни
амалга оширишнинг хусусиятлари 
§1 
Умумий қоидалар 
 
757. 
Дельтаплан, параплан, мотодельтаплан, мотопараплан учиш учун ҳаво 
бўшлиғидан фойдаланиш эксплуатант спорт ташкилотлари ва алоҳида шахсларнинг 
мурожаатларига кўра тегишли ваколатла органлар томонидан рухсат берилади. 
758. 
Парвозлар ҳам тижорат (тижорат авиацияси) ҳам спорт мақсадларида 
беғараз тартибда амалга оширилади. 
759. 
Дельтапланларда парвозларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш 
мақсадида қуйидагилар эътиборга олиниши лозим: 
а) парвоз баландлиги барқарор ва ҳаво оқимининг йўналишини излаб топиш 
билан йўналишни бошқариш; 
б) йўналишнинг исталган АҲПАЙтида метеошароитнинг ўзгаришига қараб 
парвознги тўхтатиш; 
в) парвоз раҳбаридан ҳғаво оқими тўғрисида аниқ ахборот олиш имконияти 
пастлигида учинчи спорт аппаратларининг ялтироқ, енгил қисми камлиги, радиоалоқа 
носозлиги туфайли йўналишда парвоз қилувчилар билан алоқа узилишига эътибор 
қаратиш. 
760. 
Мотодельтапланларда йўналишлардаги парвоз хавфсизлигига қуйидагича 
эришилади: 
а) йўналишлардаги парвоз қаторлари хавфсизлигини чегараловчи ҳудуд белгилаб 
қўйилади ва иложсиз қўниш майдони ҳосил қилинади; 
б) дельтапланлар парвоз қилувчи ҳаво бўшлиғида бошқа учувчи аппаратлар 
парвози таъқиқланади; 
в) экипажларнинг эътиборлилиги билан. 


111 
761. 
Эксплуатант томонидан мотодельтапланларда парвозларни ташкил қилиш ва 
уларни бажариш қоидалари ўрнатилган дельтапланларда парвозларни ташкил қилиш 
тўғрисидаги қўлланма (дельтапланлардан фойдаланиш бўйича қўлланма) Ўзбекистон 
Республикаси Дававианазорати билан келишилган бўлиши лозим. 
762. 
Мотодельтапланлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш бўйича 
масъулият эксплуатантга, шахсий мақсадларда (беғараз) эса - мотодельтаплан 
учувчисининг зиммасига юклатилади. 
763. 
Мотодельтапланни бошқариш учун махсус тайёргарликдан ўтган, 
мотодельтапланда учувчи - ҳаваскор гувоҳномасига эга шахсларга рухсат берилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling