113
783.
Парвозни режалаштириш метеошароит камида 5000 метр масофани кўриш,
булутларни энг қуйи қатлами 400 метрдан (1300 футдан) кам бўлмаган вақт
режалаштирилади.
784.
Парвозни амалга ошириш учун ер усти қисмида шамолнинг тезлиги 5 м/сек.
дан (10 уз.дан) паст, булутлар сони парвоз баландлигидан қуйида 3-4-х октантдан (SET)
кам бўлганда рухсат берилади.
785.
Ҳаво шари (аэростат)да аҳолиси зич
жойлашган йирик шахарлар ва
қишлоқлар ҳудудлари, шунингдек ерда одамлар тўпланиб
турган жойларда парвозлар
камида 300 метрдан (1000 футдан) паст бўлмаган баландликда амалга оширилади.
786.
Ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси парвоз йўналишида ҳаво
шари ва
аэростат учун хатарли бўлган метереологик шароитлар (чақмоқ, дўл, уюр, кучли шамол
тебраниши, музлаш, довул, чанг бўрони ва жала) ҳақида хабар олган заҳоти СХБ
органини огоҳлантирган ҳолда зудлик билан яқинроқдаги яроқли жойга қўндириш
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: