Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XVIII . Ўқув ва тайёргарлик парвозлари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XVIII
. Ўқув ва тайёргарлик парвозлари 
790. 
Ўқув ва тайёргарлик парвозлари аэродром ҳудуди, парвоз йўналиши, 
шунингдек, мазкур Қоидалар, ўқув-парвоз дастурлари, учувчиларни тайёрлаш 
дастурлари ҳамда ФАнинг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда 
амалга оширилади. 
791. 
Ўқув ва тайёргарлик парвозлари вавтида ҳаво кемаси бортида икки нафардан 
ортиқ ўргатилаётган (ўқитилаётган) экипаж ёки тўрт нафардан ортиқ учувчи 
бўлмаслиги керак.
792. 
Парвоз АҲПАЙтида двигатель (двигателлар)ни ўчириш ёки охирги режим 
машғулотларида ҳаво кемасида битта ўргатилаётган (ўқитилаётган) экипаж бўлиши 
лозим. 
793. Ўқитилаётган курсантлар ва тингловчи–учувчиларнинг мустақил парвоз 
қилишлари учун ҳаво кемасида инструкторлик ишига қўйилган экипаж аъзолари 
(штурман, радист ва борт механиги) бўлиши керак.
794. курсантлар (тингловчи)лар мустақил парвоз қилишларида учувчи-
инструктор ҲҲБ пунктида ёки иш жойни эгалламаган ҳолда ХК бортида бўлиши керак. 
795. Инструктор экипажининг таркиби ҲК ПФҚ ХКнинг талаблари ва парвоз 
топшириғи мақсадига кўра белгиланади. Ўргатувчи (ўрганувчи) бортда кимни ўрнини 
эгаллаган бўлса ўша экипаж аъзосининг вазифасини бажаради. 
796. 
Асосий базадан ёрдамчи базага парвоз билан кўчиш чоғидаги экипажлар 
сони командир томонидан аниқланади. Бортга парвозга ерда хизмат кўрсатувчи шахс ва 
хизматчиларни олишга рухсат берилади. Парвозларни расмийлаштириш белгиланган 
порволар қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
797. 
Ўқув парвози ҳудуди маълум бир объект тимсоли ёки радионавигация 
нуқтаси устида белгиланади.
Бундай парвоз тоғликдан ҳоли, ҳаво трассаси, ҳаво коридори, учиб-қўниш 
масофасидан узоқ, парвоз хавфсизлигини таъинлайдиган бўлиши лозим. Парвозлар 
ҳудуди қоида тариқасида радиолокация (радиопеленгация) назорати остида бўлиши 
керак. 
798. 
Ўқув парвозлари ўтказилаётган ҳудуддаги белгиланган баландликларда СХБ 
йўловчисининг рухсатисиз учиб ўтиши таъқиқланади. 
799. 
Ўрганиш (ўқитиш)ни бажариш мақсадида парвоз машғулотларини ўтказиш 
учун ҳаво кемасини аэродромга учиришда экипаж топшириқни бажариши ва радио 
орқали СХБ органи диспетчерининг рухсатини олиши лозим, бунда:
а) топшириқни бажаришга тайёргарлик мазкур Қоидалар талабларига жавоб 
бериши; 
б) машғулотлар аэродроми ва заҳирадаги аэродромда ўзгариш юз бермаган 
бўлиши; 
в) об-ҳаво маълумотидаги амал қилинувчи вақт тугамаган бўлиши (маълумот 
радио орқали олиниши мумкин); 
г) бортдаги ёқилғи миқдори парвозни давом этказиш учун етарли бўлиши лозим. 
800. Учувчи-инструктор СХБ органининг диспетчерига машғулот талаблари ва 
ҳажми, метеошароит мураккаблашган ҳолатлар мавжуд бўлганда заҳирадаги аэродромга 
жўнаш вақти ҳақида ахборот беради. 
801. 
Ўқув ва тайёргарлик парвозларининг минимуми шу аэродром учун 
белгиланган йўриқнома асосида белгиланади. 
802. Тайёргарлик минимумлар бўйича парвозлар учувчи-командир ва 
инструкторлар таркибининг иштироклари Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат 
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 
803. 
Аэродром парвозларида учиш ва қўниш машқларини бажариш учун 
амалдаги метеошароит машқлар минимумидан паст бўлмаган шароит, учувчи 


115 
 
инструктор ва мазкур Қоида талабларига жавоб берадиган захира аэродроми 
бўлиши талаб этилади.
804. 
Ўқув машғулотларига мўлжалланган метоешароит юзага келганида қўниш 
учун иккинчи маротаба аэродром устидан КҚҚБ талабларидан кам бўлмаган ҳолда 
айланиб учишга рухсат берилади. 
805. 
Агар экипаж томонидан РУУРни бутунлай учиб ўтмаган ҳолатда об-ҳаво 
шароити машқлар учун мўлжалланган шароитга мослиги тўғрисида ахборот олинган 
бўлса, у ҳолда унга зудлик билан қўниш ҳуқуқи берилади. 
806. 
Ўқув ва тайёрлов машғулотларини бажараётган ҳаво кемалари 
йўналишлардаги рейслар билан бир хилда, аэродромдаги мураккаб метеошароитларда 
эса, ўзлаштириб олиши (тасдиқлаши) учун биринчи галда хизмат кўрсатилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling