Ўзбекистон республикаси президенти фармони
Download 117.5 Kb.
|
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭРИ билан тасдиқлаш амалиётидан воз кечган
икки ой муддатда:
аҳоли пунктларини 2005-2020 йилларда тасдиқланган бош режаларининг амалга оширилишини (реализациясини) хатловдан ўтказсин; хатлов натижалари бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига зид равишда қурилиш учун ер участкаларини ажратиш бўйича қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бекор қилиш чораларини кўрсин. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин. 24. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан бирга уч ой муддатда: қурилиш-пудрат ташкилотларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; қурилиш объектида қурилиш иштирокчиларини “назорат дафтари”ни юритиш ва сақлаш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; қурилиш объектларида тасдиқланган ишларни бажариш жадвалига мувофиқ қурилиш соҳасида назорат инспекциялари томонидан ишларнинг ҳар бир босқичида қурилишини бошлашга рухсат бериш тартиби ва жавобгарлигини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; қурилиш объектлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва унинг қийматини, объектнинг қурилиш майдони ҳамда қурилиш-монтаж ишлари баҳосидан келиб чиқиб ҳисоблаш механизмини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; нодавлат нотижорат шаклидаги мустақил назоратчилар ташкилотини ташкил этиш, кейинчалик улар томонидан тадбиркорлик субъектларини аккредитациядан ўтказишда ва сертификат беришда иштирок этишини таъминлаш бўйича таклифларни; Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш амалиётидан воз кечган ҳолда уни QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 25. Бино(иншоот)ларни 7-8 баллик зилзилага бардошлилигини текширувчи махсус ускуналарни жисмоний ва юридик шахслар томонидан республикамизга олиб келинишига ҳамда қурилишлар назоратини амалга ошириш бўйича аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига мазкур ускуналар орқали бино(иншоот)ларни зилзилага бардошлилигини текширишга рухсат берилсин. 2024 йил 1 январга қадар республикамизга олиб келинаётган бино(иншоот)ларни 7-8 баллик зилзилага бардошлилигини текширувчи махсус ускуналар давлат божидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғими бундан мустасно). 26. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling