Ўзбекистон республикаси президенти фармони
Download 117.5 Kb.
|
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2021 йил 1 июлдан бошлаб қурилиш соҳасида қуйидаги назорат механизмлари жорий этилсин
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНИ Қурилиш жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, қурилиш соҳасида назоратни кучайтириш ва сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаID-32246 Сўнгги йилларда мамлакатимиз қурилиш майдонига айланиб, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириш билан бир қаторда соҳада давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилмоқда. Бироқ таҳлиллар қурилиш ишларини амалга ошириш, назоратини ташкил этиш ва шаффофликни таъминлашда тизимли камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан: биринчидан, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари мукаммал эмас, натижада сифатсиз ва ноқонуний қурилишларга йўл қўйилмоқда; иккинчидан, қурилиш объектида лойиҳа ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратини олиб бориш механизми жорий этилмаганлиги қурилишда сифатга ҳамда ҳамда бино ва иншоотларда энергия тежамкорлигига ва самарадорлигини оширишда муаммоларни келтириб чиқармоқда; учинчидан, лойиҳалаштириш учун лойиҳа-олди ҳужжатлари, жумладан, техник шартлар, лойиҳалаш учун техник топшириқ тўғри ишлаб чиқилмаслиги, муаллифлик назорати тўлиқ олиб борилмаслиги оқибатида лойиҳа ҳужжатларининг сифати кескин пасайишига олиб келмоқда; тўртинчидан, буюртмачи хизмати учун ҳақ тўлаш механизми такомиллашмаган, иш юкламалари, моддий жавобгарлик, қурилиш-пудрат ташкилотлари ходимларига қўйиладиган талаблар мавжуд эмас; бешинчидан, қурилиш ишлари устидан назорат ўлчовини амалга ошириш ҳамда объектларда назорат тизимли таъминланмаганлиги, шунингдек қурилишни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини қурилиш жараёнига жорий қилишнинг ҳуқуқий механизми мавжуд эмаслиги масъуллар жавобгарлигини аниқ белгилашга тўсиқ бўлмоқда; олтинчидан, маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқарув органлари раҳбарларининг қурилиш жараёнига асоссиз аралашуви натижасида объектларни муддатидан олдин фойдаланишга қабул қилиш ёки қабул қилишни муҳим саналарини белгилаш қурилиш жараёни технологияларини бузилишига ҳамда бино ва иншоотларнинг хавфсизлик даражасини камайишига ҳамда асоссиз харажатларга олиб келмоқда; еттинчидан, назорат қилувчи органлар томонидан назорат инспекцияси ходимларининг тизимли текшириш жараёнларига мутахассис сифатида жалб қилиниши соҳа мутахассисларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслигига, давлат назоратини тўлақонли таъминланмаслигига сабаб бўлмоқда; саккизинчидан, айрим қурилиш объектлари ўрнатилган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган бўлсада объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш (мулк ҳуқуқи берилиши) ҳолатларига йўл қўйилиши оқибатида объектлардан фойдаланувчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари сифатини ошириш, қурилиш соҳасида коррупцион ҳолатлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, соҳани бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, қурилишда буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи, субпудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини ҳамда қурилиш соҳасидаги назорат қилувчи органлар ролини кучайтириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади. Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига мураккабликнинг I, II, III тоифасига кирадиган объектлар қурилишида шаҳарсозслик ҳужжатлари талабларига ва объектларда барча турдаги назорат ўлчовларини ўтказиш ҳуқуқи берилсин. Аккредитациядан ўтказилган ва аккредитация гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган ҳамда бекор қилинган тадбиркорлик субъектларининг реестри Қурилиш вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиб борилади. Назорат функциясини амалга оширган субъектлар объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан моддий жавобгар бўлиши белгилансин. 2. 2021 йил 1 июлдан бошлаб қурилиш соҳасида қуйидаги назорат механизмлари жорий этилсин: Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling