Ўзбекистон республикаси президенти фармони


) қурилиш субъектлари фаолиятини назорат қилишда қуйидагиларга рухсат берилади


Download 117.5 Kb.
bet2/10
Sana20.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1215498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН

1) қурилиш субъектлари фаолиятини назорат қилишда қуйидагиларга рухсат берилади:
а) Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) молиялаштириш манбаидан қатъий назар қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабар бермасдан қурилишни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни (кейинги ўринларда “ваколатли орган” деб юритилади) олдиндан хабардор қилиш орқали бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
б) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига давлат бюджети маблағлари ҳисобига ёки давлат буюртмаси бўйича амалга оширилаётган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, автомобиль йўл қопламасини қазиш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан ваколатли органни олдиндан хабардор қилган ҳолда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторларига қурилиш объектларида, шу жумладан, автомобиль йўлларида қурилиш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан ваколатли органни олдиндан хабардор қилган ҳолда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ушбу банднинг «а», «б», «в» хатбошиларида назарда тутилган ҳар назорат тадбири буйруқ асосида амалга оширилиши, назорат тадбири якуни бўйича албатта далолатнома расмийлаштирилиши ва нусхаси тадбиркорлик субъектларига ҳамда буюртмачига (агар мавжуд бўлса) тақдим этилиши, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
2) Қурилиш объектлари сифатини қуйидаги тартибда назорат қилиб бориш механизми йўлга қўйилсин:
а) икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар қурилишларини амалга оширишда унинг ҳар бир босқичини назорат қилиб бориш, ҳар бир босқичда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг қурилиш қоидалари ва талабларига риоя қилинганлигини текшириш амалиёти йўлга қўйилсин.
Бунда, қурилиш ишларининг кейинги босқичини давом эттиришга рухсат бериш Инспекция томонидан 3 кунлик муддатда кўриб хулоса берилиши лозим. Шунингдек қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича I, II, III тоифага мансуб объектларда лойиҳа ташаббускори ва/ёки буюртмачи хоҳишига кўра аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин.
Буюртмачи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) ёки давлат хизматлари марказлари орқали қурилишнинг ҳар бир босқичи (қавати) якунланган сўнг Инспекцияга хабарнома юборилади. Хабарнома келиб тушгандан сўнг Инспекция уч кунлик муддатда назорат тадбирини амалга оширмаса ва назорат тадбири ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома нусхасини буюртмачига бермаса, буюртмачи аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектини жалб қилган ҳолда қурилиш объектида назорат тадбирини амалга оширишга ҳақли.
Инспекция ходими уч кунлик муддатда келмаган тақдирда буюртмачи қурилишнинг кейинги барча босқичлари бўйича аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда назоратни амалга оширишга рухсат берилсин.
Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектини жалб қилиш билан боғлиқ барча харажатлар ўзаро келишувига кўра лойиҳа ташаббускори ёки буюртмачи томонидан қоплансин.
Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектининг далолатномаси Инспекциянинг далолатномасига тенглаштирилади ҳамда бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Инспекция ходими буюртмачи, лойиҳачи ва/ёки пудратчиларга объектда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритсин.
Инспекция томонидан қурилишни амалга оширишда аниқланган барча камчиликлар буюртмачи, лойиҳчи ва пудратчи томонидан тўлиқ бартараф этилиши лозим.
Ёзма кўрсатмада белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда Инспекция томонидан ушбу объект(лар)да қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.
Инспекция мазкур турдаги даъво аризаларни судларга киритишда давлат божидан озод қилинсин.
б) Буюртмачи техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, пудрат ташкилотининг ички назоратидан ҳамда Инспекция назоратидан норози бўлган тақдирда буюртмачига ушбу ҳаракатлар бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.
в) Буюртмачига ёки қурилишни амалга ошираётган юридик шахс Инспекция ходими томонидан ўтказилган назорат тадбиридан норози бўлганда (Инспекция ходими томонидан қурилишни амалга ошириш билан боғлиқ нотўғри талаблар қўйилган деб ҳисобланганда) мустақил равишда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектини жалб қилиш ва Инспеция ходими томонидан ўтказилган назорат тадбирларини қайта теширтириш ҳуқуқи берилсин.
Назорат ишлари давомида Инспекция ходими томонидан аниқланган хато ва камчиликлар ўртасида тафовут/номувофиқликлар аниқланса, буюртмачи ёки қурилишни амалга ошираётган юридик шахс судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling