Ўзбекистон республикаси президенти фармони
Download 117.5 Kb.
|
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН
2021 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
28. Белгилансинки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан Инспекциянинг ва Транспорт вазирлиги хузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг 20 фоизгача бўлган ходимини бир ойгача муддатга мутахассис сифатида жалб этишга рухсат берилсин. 29. Қурилиш вазирлиги, Инспекция, Қурилишда стандартлаштириш республика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017-2020 йиллар давомида қурилган ва фойдаланишга қабул қилинган ҳамда фойдаланишга қабул қилиш жараёнида бўлган барча биноларни 2021 йил давомида тўлиқ қайта назоратдан ўтказсин. Натижаси бўйича: қурилиш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича айбдор мансабдор шахсларга чора кўриш учун прокуратура органларига киритсин; қурилиш соҳасида аниқланган ва бартараф этилиши мумкин бўлган барча хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича буюртмачиларга кўрсатмалар киритилишини ва бажарилишини таъминласин; амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин. 30. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда: икки ой муддатда ЮНЕСКОнинг умумжахон мероси рўйхатига киритилган шаҳарларнинг тарихий ҳамда муҳофаза (буфер) ҳудудларида жойлашган объектларнинг аниқ рўйхатини шакллантирсин. 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу ҳудудлардаги объектларни, шу жумладан уларнинг атрофини қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш тартибини аниқ белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 31. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар Адлия вазирлиги билан биргаликда кўп қаватли бино ва иншоотларни бузиш (объектларни утилизация қилиш) бўйича тартибни тасдиқласин. 32. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу Фармоннинг мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин. 33. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин. 34. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовлар зиммасига юклансин. Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling