Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Н. Йўлдошевга Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ии


Download 19.97 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi19.97 Kb.
#1027201
Bog'liq
АРИЗА 1111111111111111


Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Н.Йўлдошевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИ
Вазири Генерал лейтинант
П.Бобожоновга
Сурхондарё вилояти Термиз туман М.Эштемиров МФЙ га яшовчи фуқаро Соқиев Зафар Хакимович томонидан
А Р И З А
Ушбу аризани ёзиб Сизларга шуни маълум қиламанки, 2020 йил бошида Лада авто салонидан шартнома асосида бошланғич тўловини 48 000 000 (қирқ саккиз миллион) сўм пулларини тўлаб, қолган пулларини хар ойида 5 000 000 (беш миллион) сўмдан тўлаб бориш шарти билан “Лада-Веста” автомашинасини сотиб олдим. Хабарлариз бор кўп ўтмай, карона вирус пандимеяси бутун дунё бўйлаб тарқалди. Ишларим тўхтаб қолди. Мен амаллаб 2021 йил ноябр ойигача “Лада-Веста” автомашинаси учун хар ойида 5 000 000 (беш миллион) сўмдан пулларни қарз-хавола қилиб, жами: 125 000 000 (бир юз йигирма беш миллион) сўм пулларни тўлаб келдим. 2021 йил ноябр ойига келиб Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хадича опа исмли аёлдан автомашинамни залокка қўйиб 5 000 АҚШ доллари қарз сўрадим, у аёл менга хозир 3 200 АҚШ доллари бераман 1 800 АҚШ долларини изингиздан почта қилиб юбораман, лекин 5 000 АҚШ доллари олдим деб тилхат ёзиб машинангизни залокга қолдириб кетасиз деди.
Шундай қилиб мен Хадича опадан 3 200 АҚШ доллари пулни олиб, 5 000 АҚШ долларига тилхат ёзиб бердим ва “Лада-Веста” автомашинамни Хадича опага бериб қайтдим. Шундан кейин Хадича опа хар хил бахоналарни рўкач қилиб 1 800 АҚШ долларини бермай юрди. 1-2 ойлардан сўнг Хадича опа менга телефон қилиб агар пулни беролмасангиз машинангизни менга сотинг деди. Яна неча пул берсам машинангиз меники бўлади деди.
Мен у аёлга бу автомашина учун 2021 йил ноябргача жами 125 000 000 (бир юз йигирма беш миллион) сўм пул тўлаганлигимни, эндиликда пулим қолмаганлигини шунинг учун “Лада-Веста” автомашинамни сотишга мажбур бўлганлигимни айтиб, 7 000 АҚШ доллорига сотишимни ва қолган кредит пулларини сотиб олган одамни ўзи тўлаб узиши шарти билан сотишимни айтдим. Хадича опа рози бўлиб ва у хам хозирда 3 200 АҚШ доллари пули менда турганлигини, қолган 3 800 АҚШ долларини 3 (уч) ойда беришлигини ва қолган кредит пулларини хам ўзи ойма-ой тўлаб боришлигини айтди ва биз келишдик.
Орадан 3 ой вақт хам ўтди ва мен Хадича опадан қолган 3 800 АҚШ доллари пулимни сўраб бошладим, у эса эрта-индин деб мени алдаб юрди. Кўп ўтмай автосалонни ходимлари “Лада-Веста” автомашинасини олиб кетамиз, 3 ойдан бери кредит тўламагансиз деб келишди. Ҳуллас Хадича опа 3 ой кредит пулини тўламаганлиги сабабли, Хадича опанинг айби билан автосалон ходимлари милицонерлар билан бирга келиб, “Лада-Веста” автомашинасини қайтариб олиб кетишди. Хадича опа машинани автосалон ходимларига бериб юборганидан сўнг, менга энди хар ойига 1000 АҚШ долларидан фоиз тўлайсан деб шантаж қилиб бошлади. Мен Хадича опага Сиз менга шантаж қилманг, мен “Лада-Веста” автомашинаси учун жами: 125 000 000 (бир юз йигирма беш миллион) сўм пулларни тўлаганман. Мен Сизга мажбурликдан 7 000 АҚШ долларига сотганман. Сиз иккита таниш милицонерларингиз билан мошинни автосалон ходимларига бериб юбордингиз. Машина сизнинг айбингиз билан кетиб қолди, менга шантаж қилмасдан қолган 3 800 АҚШ доллари пулларимни беринг, мениям берадиган жойларим бор бўлмаса сотмасдим деганимдан кейин Хадича опа майли ука сабр қилиб туринг, яқинда пулим келади. Сизни 3 800 АҚШ доллари пулларингизни хам бераман ва машинани хам бирданига хамма пулини тўлаб қайтариб оламан деб мени яна алдаб жўнатиб юборди. Шундан сўнг орадан анча вақти ўтиб, 2022 йил 8-августида Хадича опа менга телефон қилиб, Термизга келганини ва учрашиб келишиб олишлигимизни айтди. Мен Хадича опа билан учрашдим. Хадича опа менга автосалондан машинани яъни унинг айби билан кетган “Лада-Веста” автомашинасини хамма қарздорлигини тўлаб, қайтариб олмоқчиман, лекин менга сизга ишонишим учун сиз менга тахта ва қурилиш материаллари олиб бераман деб 165 000 000 (бир юз олтмиш беш миллион) сўм олдим деб тилхат ёзиб беринг, мен машинани қолган пулини тўлаб олганимдан кейин сиз машинани мени номимга нотариус орқали ўтказиб берганингиздан кейин қолган 3 800 АҚШ доллари пулларингизга қўшиб тилхатингизни хам қайтариб бераман деди.
Мен унга ишондим ва олмаган пулимга тилхат ёзиб бердим. Хадича опа 2022 йил 24-сентябрда мени устимдан Президент вертуалига ариза берган. 2022 йил 4-октябрда қўл телефонимга “Мен Жарқўрғон участкавойи Алишерман” деган СМС келди. Мен унга телефон қилдим. У эса мен Жарқўрғон участкавой Алишерман устингиздан Хадича опа порталга ёзган, шунинг учун сиз билан учрашиб олишимиз керак, биз Термизга боряпмиз Хадича опа хам биз билан бирга деди. Мен уларни Термизга кутдим. Бироз вақт ўтиб, улар Термиз туман Учқизилга яъни мени ишхонамга келиб, биз сизни кутяпмиз дейишди. Мен Учқизилга бордим, Хадича опа иккита таниши яъни автомашинамни автосалон ходимлари олиб кетган вақтда иштироқ этган милицонерлар экан. Улар менга Хадича опа порталга ёзган аризасини қўлимга бериб ўқитди. Хадича опа ўз аризасида Соқиев Зафар 2022 йил 8-августда мендан 165 000 000 (бир юз олтмиш беш миллион) сўм пул олди деб ИИ Вазири П.Бобожоновни номига ёлғон ариза берган экан, шунга пул олган жойингизни асмотр қилишимиз керак дейишди. Шундан сўнг мен орган ходимларига аслида бу пул 165 000 000 (бир юз олтмиш беш миллион) сўм эмас 3 200 АҚШ доллари эканлигидан хабарингиз бор, 125 000 000 (бир юз йигирма беш миллион) сўм пулларни тўлаган, “Лада-Веста” автомашинамни сотиб оламан деб, машинани олиб қолиб 3 ой кредитини тўламай автосалон ходимларига бериб юборганидан хам хабарларинг борку, нега ундай қиляпсизлар десам: орган ходимлари менга қўрқманг, сизга хечнарса бўлмайди. Хадича опа порталга Термиз шахар Намуна махалласига пул бердим деган, ёлғонимиз чиқмаслиги учун Намуна маҳалласини бирор жойини кўрсатиб расмга тушинглар бўлди. Хадича опа “Лада-Веста” автомашинасини қолган пулини тўлаб салондан қайтариб олади, номига ўтказиб расмийлаштириб берасиз ва қолган 3 800 АҚШ доллари пулларингизни хам оласиз. Дело бизни қўлимизда ўзимиз ёпиб юборамиз дейишди. Мени Намунани чоррахасидаги светафорни тагига олиб боришиб расмга тушуришиб, “Наврўз” МФЙ раисини кабинетига келиб раисдан далолатнома тузиб олайлик деб стол-стул сўрашди ва ўтириб далолатнома тузишди мен эса ёлғондан иборат соҳта хужжатларга имзо чекишга виждоним йўл қўймади. Хадича опа ва унинг шериклари ИИ ходимлари фирибгарлик йўли билан аввалдан жинойи тил бириктириб, ўзларининг жирканч, ғаразли, разил ишларини амалга ошириш учун Президентимиз порталини ИИ Вазири П.Бобожоновни ва қанчадан-қанча мутасадди хуқуқ-тарғибот ходимларини ахмоқ қилиб, оввора қилиб, фирибгарлик йўли билан алдаб ўзларини ғаразли пас жирканчли ниятини амалга оширмоқчи бўлиб, Ўз.Рес. ЖК нинг 168-моддаси 4-қисмидаги жиноятни содир этишди.
Сизлардан илтимосим шуки, Хадича ва унинг иккита милицонер шерикларига нисбатан жиноий иш қўзғатиб қонуний чора кўришларингизни сўрайман ваЛада автосалонидан жами: 125 000 000 (бир юз йигирма беш миллион) сўм пулларни тўлаган, “Лада-Веста” автомашинамни қайтариб олишимга амалий ёрдам беришларингизни илтимос қилиб сўрайман.
Сизларга чексиз
хурмат ила Соқиев З.
07.10.2022 й.
Download 19.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling