Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевга. Хурматли Шавкат Миромонович!


Download 20.94 Kb.
Sana17.01.2023
Hajmi20.94 Kb.
#1097146
Bog'liq
Документ Microsoft Word 040811


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга.
Хурматли Шавкат Миромонович!
Ватанимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, инсон эрки ва шаьни барча нарсаларда устун қўйилаётгани барча фуқаролар сингари биз меҳнат фахрийларини ҳам бениҳоят хурсанд қилмоқда. Бу имкониятлар ёшидан қатий назар барча инсонларга меҳнат қилишга, одамларга, давлатга ёрдам беришга рухлантирмоқда. Шундай инсонлардан бири Андижон вилояти, Мархамат шахридаги туманлараро нодавлат карлар жамияти раиси 88 ёшни қоралашига қарамай 59 йилдан буён, самарали, бенуқсон, узлуксиз хамон завқ билан ишлаётган ҳамкасбимиз Эркинжон Холдаровдир. Бу инсон ўзбек ва адабиёт факультетини тугатиб, Марҳамат туманидаги ўрта мактабларда ўз соҳаси бўйича ишлаб келар эди. Бундан роппа- роса 59 йил муқаддам имконияти чекланган кар- сақовлар тилини ўрганиб, уларнинг оғирини енгил қилишга бел боғлади. Ҳозирги кунда шу соҳада раис лавозимида ишлаб келмоқда. Бу инсон имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг тўй- азасида, яхши- ёмон кунларида уларни биз соғ инсонлар билан мулоқотини амалга ошириб келмоқда. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ- тартибот, қўйинки, инсонларнинг юмуши тушиши мумкин бўлган барча идораларда, ташкилотларда уларнинг ёнида бўлиб, мушкулини енгиллаштиришга ҳаракат қилади, уларнинг соғ одамлар билан мулоқотини таьминлаб, келажаги буюк Ўзбекистон Республикасининг равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларига кўмаклашади.
Бир тасаввур қилиб кўрайлик, тил- забони йўқ, қулоғи кар, бироқ ичида олам- олам дарди бўлган инсон ўз дардини қандай ошкор қилади? Мушкулини қандай ечади? Улар ҳам биз каби давлатимиз томонидан яратиб қўйилган барча имтиёзлардан, қонунлардан фойдаланишга ҳақли! Эркинжон Холдаров ана шу юмушни зиммасига олиб юрган фидойи ватандошларимиздан бири. У инсон меҳнат таьтилига чиқишга, сиҳатгохларда дам олишга, бир ҳафтадан узоқ вақтга кета олмайди, чунки унинг жамиятидаги имконияти чекланган инсонларни кўзи қиймайди. Уларнинг ташвиши, мушкулини ўзиники деб билади. Имконияти чекланганларни янги жамиятга мослаштириш, бозор иқтисодиёти шароитига кўниктиришда ҳам Эркинжон Холдаровнинг алохида рўли борлигини инкор этиб бўлмайди. Афсуски унинг ўрнини босадигон, кар- соқовлар тилини ўрганадигон ёшлар йўқ. Бир неча бор ўзига шогиртликка таёрламоқчи бўлган ёшлар тилни органолмай кар- соқовлар рухиятига киришолмай ташлаб кетишди.
Хурматли Шавкат Миромонович! Эркинжон Холдаров 59 йилдан бери фидокорона меҳнат қилиб, арзирли давлат мукофотларига эга бўлмади.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши хар йили бу инсоннинг давлат мукофотларига тақдим қилинадиган ҳужжатларини йиғиб, керакли идораларга тақдим қиламиз. Бироқ хеч қандай натижа бўлмайди. Бу инсонга моддий манфаатдорлик керак эмас. Олти ўғли, уч қизи ва набиралари Мустақил ватанимиз учун астойдил меҳнат қилиб келмоқда. Инсон кўнгли шишадай нозик. Инсон кўнглига озгина кўтаринкилик бағишлаш, унинг руҳини янада кўтариб юборади. Эркинжон Холдаровга ўхшаган инсонлар тақдирланиб турилса чин маьнодаги ҳалоллик, адолат қарор топган бўларди.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси: Эралиев.А
Кенгаш фаоллари: Сулайманова.М, Исмоилов.А
Download 20.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling