Ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатномаси


Download 1.18 Mb.
bet24/27
Sana15.11.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1773708
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
UZBEKISTON-RESPUBLIKASI-PREZIDENTI-MUROZHAATNOMASI

Биз ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилдик. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур.

  • Биз ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилдик. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур.

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак. Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда. Жорий йилда олиб борган ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижаларидан бири – бу, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай чек қўйилгани бўлди. Бундай ижобий ўзгаришлар Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа тузилмалар томонидан эътироф этилгани эътиборга лойиқ, албатта.

  • Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак. Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда. Жорий йилда олиб борган ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижаларидан бири – бу, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай чек қўйилгани бўлди. Бундай ижобий ўзгаришлар Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа тузилмалар томонидан эътироф этилгани эътиборга лойиқ, албатта.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling