Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси


Download 279.5 Kb.
bet2/14
Sana16.04.2023
Hajmi279.5 Kb.
#1358341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Тулдирилди Кантракт ўқув дастури 2022

Дастур тузувчилар: Ф.Абдуллаев
Ш.Исмаилова,
Ғ.Сапаев
Ўқув дастури “Бошқарув маҳорати” кафедрасининг 2022 йил “___” __________ даги “___” - сон баённомаси билан маъқулланган.



Тақризчилар:

Х. Хайитов – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари”
кафедраси мудири, ю.ф.д., доц.






А. Қодиров – Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш-нинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот” маркази бош илмий ходими, и.ф.д., проф.



Кафедра мудири ___________________ О.Ҳайитов

Келишилди: Ўқув-методик бўлим бошлиғи ________________
КИРИШ
Малакали кадрлар ва уларнинг салоҳияти бу давлатнинг миллий бойлигидир. Шундан келиб чиқиб, инсон ресурсларини самарали бошқариш ва ривожлантириш масаласи давлат кадрлар сиёсатининг ҳозирги замон шароитларида давлат бошқаруви самарадорлигининг ошишида ҳал қилувчи омил эканлигидан далолат беради.
Давлат хизматида юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш ҳар қандай давлатнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Давлат хизмати бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини амалга оширишга қаратилган профессионал хизмат фаолиятидир.
Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш даврида давлат хизматини тўғри ташкил этиш ва уни амалга ошириш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида, жамият ва давлат олдидаги асосий вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида давлат бошқарувини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш белгилаб берилган эди. Шунингдек, 2019 йил 3 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда самарали бошқариш асосида малакали кадрлар захирасини бойитиш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича келгуси чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5139-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 745-сон қарорига мувофиқ тингловчиларда давлат, жамият ва хўжалик бошқарувида бошқарувнинг замонавий усуллари юзасидан пухта билимлар бериш зарур.
Айни вақтда, давлат хизматчиларида тизимли таҳлил ва стратегик режалаштириш, мураккаб шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ҳамда лидерлик сифатларини шакллантириш орқали раҳбар ходимларга хос умумкасбий компетенцияларни ривожлантириш, унинг асосий кўрсатмалари сифатида бошқарувда умумбашарий ва миллий қадриятлар устуворлигига эришиш навбатдаги долзарб масала сифатида ўз ифодасини топган.



Download 279.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling