Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
эвазига бошқасидан узоқлашмаслик тамойилини муваффақиятли
қўллаб келмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонга қарши амалга оширилган турли қўпорувчилик ҳаракатларида мамлакат раҳбарияти узоқни кўра билишини бир неча марта намоён этган ҳолда ўта нозик сиёсат юритди. Ташқи кучларнинг провокациясига учмасдан, босиқлик билан Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакатнинг халқаро обрўсига ҳисса қўшди. Ўзбекистон, геостратегик нуқтаи-назардан, Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорлик омили эканлиги барча кучлар томонидан тан олинмоқда. Буни Ўзбекистон раҳбариятининг амалий ташаббусларидан ҳам кузатиш мумкин. Маълумки, Афғонистон Ғарб ва Шарқ ўртасидаги геосиёсий зиддият нуқталаридан бири бўлиб келмоқда. Афғонистон бундан бир ярим аср илгари Англия ва Россия ўртасида қандай муаммо бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. 165 Аммо Афғонистонда бугун уруш якунига етиш жараёнида турибди. Бу борада Ўзбекистон иштирокида амалга оширилаётган бир қатор бунёдкорлик ишлари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Ўтган йилларда Афғонистондаги беқарорликни Марказий Осиёга кўчиришга жиддий ҳаракатлар бўлди. Марказий Осиёни диний радикализм, қуролли тўқнашувлар майдонига айлантирган ҳолда “буфер зона”ни Афғонистондан шимолроққа, яъни “ўқ ҳудуд” томон тобора яқинлаштиришга интилиш кузатилди. Бугунги кунга қадар, Ўзбекистон ўзининг жанубий чегараларини қаттиқ ҳимоя қила олганлиги, Афғонистон муаммосини бартараф этиш учун имкон қадар сиёсий чораларни кўрганлиги туфайли ташқи кучларнинг бундай геосиёсий мақсадлари амалга ошмади. Ўзбекистон Президентининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини 1997 йилда БМТ бошчилигида 6+2 гуруҳини ташкил этиш, ШҲТнинг саммитида шу ташаббусни 6+3 тарзида қайта тиклаш борасидаги ташаббуслари мисолида кўриш мумкин. Афғонистондаги беқарорликнинг Марказий Осиёга кўчиши, минтақадаги бошқа мамлакатларга ва шимолга таъсир кўрсатиши жиддий хавотир уйғотади. Шу нуқтаи-назардан Марказий Осиё барқарорлигидан МДҲ давлатлари тўлиқ манфаатдор. Турли геосиёсий стратегияларнинг амалга оширилишига қарамасдан, Марказий Осиёдаги барқарорлик ички ва ташқи институционал омилларга боғлиқ бўлиб қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling