Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

“Истоки Советского образа действия”) номли бир мақола эълон 
қилиниб, машҳур америкалик давлат арбоби Г.Киссинджер 
маълумотига кўра, Американинг бутун “совуқ” уруш давридаги 
геосиёсати ана шу мақоланинг тезислари асосига қурилган. Ушбу 
мақолада келтирилган жиҳатларга эътибор қаратилса шу нарса 
маълум бўладики, АҚШ шўролар давлатининг сиёсий тизими 
қандай асосларга қурилганлигини синчиклаб ўрганган. Шўролар 
ташқи сиёсатининг илдизлари нима асосда қурилганлигини 
қидириб, бу давлат албатта қудратли кучга айланишини кўра 
билган. Айни пайтда бу тизимнинг қандай парчаланиши борасида 
қуйидаги қизиқ фикрларни ҳам илгари суради. Бунга кўра, бир кун 
келиб ҳукумат ўзи ташкил этган тузумнинг тубидаги сиёсий кўр 
ва ғўр қуйи табақалардан кўмак талаб қилганларида, кутилмаган 
ва жуда жиддий ҳодисалар рўй бериши мумкин. Келишув ва ўзаро 
мослашув санъати асосида эмас, балки темирдек тартиб асосига 
қурилган бу тузумда бирор воқеа рўй бериб шўролар орасига дарз 


66 
кетса, Шўро Россияси бир кунда дунёдаги энг қудратли миллатдан 
энг заиф ва аянчли миллатга айланиб қолади.
1
Шундай қилиб, АҚШнинг бу даврдаги ташқи сиёсатидаги 
умумий тенденция СССРни ушлаб туришга қаратилган. 
Америкаликлар фикрига кўра бундай сиёсатсиз шўролар 
ўзларининг таъсирини бутун Европага ёйишга ҳаракат қилишлари 
аниқ бўлган. Айнан ана шу категориялар “совуқ” уруш даврининг 
асосий геосиёсий тамойиллари сифатида намоён бўлади. АҚШ 
Евроосиёнинг ҳар тарафидан шўролар ҳамласини қайтариб туриш 
мақсадида НАТО, СЕНТО, СЕАТО сингари турли ҳарбий 
тузилмалар қуришга киришади. НАТО шўро давлатини Бельгия, 
Буюк Британия, Германия, Канада, Греция, Дания, Исландия, 
Испания, 
Италия, 
Люксембург, 
Нидерландия, 
Норвегия, 
Португалия, АҚШ, Туркия ва Франция иштирокидаги аъзолари 
билан ғарбдан тўсиб турган бўлса, Боғдод пакти деб аталган 
Туркия, Ироқ, Эрон, Покистон, Буюк Британия ва АҚШ 
кузатувчилигидаги СЕНТО ташкилоти эса Советлар давлатини 
Ғарбий Осиёда тўсиб турадиган тузилма эди. Бундан ташқари, 
Янги Зеландия, Австралия, Покистон, Таиланд, Филиппин, 
шунингдек бу минтақадан ташқарида бўлган Буюк Британия ва 
Франция 
иштирокидаги 
СЕАТО 
ташкилоти 
Евроосиёни 
Жанубишарқий Осиёдан туриб кузатиб турувчи механизм 
сифатида ташкил этилган эди.
Бундай тузилмалар “жиловлаб туриш учун” эмас, балки 
Евроосиёни стратегик халқа доирасига олиб “анаконда” 
тактикасини қўллаган ҳолда қирғоқ ҳудудларини бирма-бир қўлга 
олиб, бўғиб ташлаш учун ташкил этилган, дея тушунган шўролар 
шунга мувофиқ равишда қуролларини такомиллаштиришга ва 
турли минтақаларда ўз ҳамкорларини қидиришга киришади. Бу 
ҳаракатларга қарши шўроларнинг Евроосиё жануби, “қирғоқ 
ҳудуд”да ўз позицияларини мустаҳкамлашга интилиши, Африкага, 
АҚШнинг Жанубий Америкадаги манфаатлари доирасидаги 
ҳудудларга, 
Афғонистонга 
кириши 
ва 
ҳоказоларни 
Америкаликлар яққол тажовузкорлик сифатида қабул қилишган. 
Манбалар Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги даврда рўй 
берган минтақавий можароларнинг деярли барчаси икки 
геосиёсий куч тўқнашувининг ўзига хос ифодаси сифатида талқин 
қилиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Жумладан, 
рус тадқиқотчилари В.А.Колосов ва Н.С.Мироненколар 1950-1953 
йилларда Корея уруши, 1956 йилдаги Польша ва Венгриядаги 
қўзғолонлар, 1961 йил 13 август Берлин инқирози ва Берлин 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - 
С.94.


67 
деворининг қурилиши, 1948/49, 1956 (Сувайш инқирози), 1967, 
1973 йилларда бўлиб ўтган араб-исроил урушлари, 1968 йилда 
Варшава 
шартномаси 
қўшинларининг 
Чехословакияга 
киритилиши, 1946-1956 йилларда Франциянинг
1
ва 1965-1974 
йилларда АҚШнинг Вьетнамга қарши уруши, 1967 йилда 
Камбоджа ва 1975 йилда Лаосда рўй берган воқеалар ўз йўналиши 
ва мазмун-моҳияти билан АҚШ ва Совет иттифоқи ўртасида 
Евроосиё стратегик мувозанати учун олиб борилган зиддиятни 
ифода этганлигини қайд этишади.
2
Шуни эътиборга олиш керакки, ҳар икки тараф ҳам ўз 
стратегиясини қуришда у ёки бу давлатни ўзига оғдириш усулидан 
самарали фойдаланишга ҳаракат қилишган. Бу борада Совет 
Иттифоқи дунёнинг турли бурчакларидаги ривожланаётган 
мамлакатларга “Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши” ташкилоти 
орқали ёрдам кўрсатиш билан ўзига хос сиёсат юритганлиги 
маълум. АҚШ бўлса Иккинчи Жаҳон уруши ниҳоясида Дунё Ялпи 
Миллий Маҳсулотининг 50 %га эга бўлган қудратли давлат 
сифатида ўзи истаган минтақада истаганича сиёсат юритиш 
имконига эга эди. Бу даврдаги АҚШ турли минтақалардаги 
мамлакатларни ўз тарафига оғдиришни фақат иқтисодий воситани 
билан эмас, балки тарихий, географик ва иқтисодий жиҳатдан 
асослаш билан амалга оширган. Айни вақтда манбаларда АҚШ 
ташқи сиёсатининг объектив тенденциялари, жумладан иқтисодий 
шароит, ҳарбий-сиёсий, ташқи сиёсий шароитлар мавжудлиги 
таъкидланади
3
. Бу йўналишда илмий изланиш олиб борган 
америкалик геосиёсатчи Дональд Мэйниг ижодига мурожаат этиш 
мақсадга мувофиқдир.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling