Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Андреа Зигфрид 
“Электорал геосиёсат”ни давом эттирган яна бир европалик 
олим яратган таълимот ҳам эътиборлидир. Бу француз давлат ва 
жамоат арбоби ҳамда географи Андре Зигфрид (фр. André 
Siegfried; 1875—1959

бўлиб, у ҳам айнан географик омилнинг 
сиёсий жараёнларга нисбатан қўллашни илгари сурган. Унинг 
фикрига кўра, ҳар бир сиёсий партия ўз вакилларини сайловларда 
ғалабаларини таъминлашлари учун, минтақаларнинг табиий 
хусусиятларини пухта ўрганишлари ва ана шу асосда хулоса 
чиқаришлари мумкин. Табиий иқлимга қараб минтақаларга у ёки 
бу дастурни қўллаш мумкин, бошқача айтганда у ёки бу 
минтақанинг сиёсий иқлимини унинг табиий хусусиятларида 
келиб чиққан ҳолда сақлаб ёки ўзгартириш мумкин.

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 103-104.


88 
Кўриниб турганидек, ўтган асрнинг иккинчи ярмидаги 
Ғарбий Европадаги геосиёсат ўзига хос, минтақавий кўринишда 
эканлиги билан атлантизмдан ажралиб туради. Ғарбий Европанинг 
ички минтақавий муаммолари, янада аниқроқ айтганда амалий 
аҳамиятга эга бўлган масалалар шу давр геосиёсатининг тадқиқот 
объекти сифатида намоён бўлади. Европанинг интеграцияси ҳам 
ана шундай мондиалистик ташкилотлардан ҳисобланган Уч 
томонлама комиссия, яъни Трилатерал фаолиятининг маҳсули 
ҳисобланади.
А.Бенуа, Янги Ўнглар 
Ўтган асрнинг иккинчи ярмидаги Ғарбий Европадаги сиёсий 
вазиятга назар ташланса, бу минтақада Ғарб ва Шарқ ўртасидаги 
геосиёсий 
рақобат 
устида 
баҳс 
юритган 
турли-туман 
мактабларнинг яратилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Ички 
геосиёсатнинг ўзига хос давоми сифатида “янги ўнглар” деб ном 
олган геосиёсатни таҳлил қилиш мумкин. Францияда пайдо 
бўлган бу оқим намоёндалари, аслида ўзига хос қитъачилик 
тарафдорлари сифатида, аниқроғи Ғарб билан алоқаларни узган 
ҳолда, Шарқ билан муносабатларни кучайтириш тарафдори 
бўлганлар. Бу оқимнинг етакчиси бўлган Ален де Бенуа 
(фр. Alain de 
Benoist, 11.12.1943 да туғилган)
ўзининг “Юз байроқли Европа” 
назариясида, НАТОдан чиқишни ва ўзига хос Европа федерацияси 
ташкил этиш зарурлигини илгари суради. Бу йўналиш, 
немисларнинг қитъачилик назариясига яқин бўлиб, бу оқим 
орасида коммунистлар ва модернистлар ҳам бўлган. Халқаро 
жараёнларни таҳлил қилиш натижасида, кичик давлатларнинг 
барҳам топиши ва улкан империяларга бирлашишини тарғиб 
қилган ушбу назария тарафдорлари, бундай империя таркибига 
турли миллат ва элатлар тенг ҳуқуққа эга бўлган ҳолда 
ҳамкорликда ҳаёт кечиришларини таъкидлашади. Бу миллат ва 
элатларнинг стратегик кучи уларнинг ҳарбий салоҳияти билан
эмас, балки аввало маданий ҳамкорлиги билан ўлчанади. А.Бенуа 
фикрига кўра, Европа халқларини умумий ҳинд қонига мансуб 
бўлган умумий илдизлари уларни бир империяга бирлашишлари 
учум муҳим тарихиймаданий омил ҳисобланади. Бу бирлик 
табиий характерга эга бўлганлиги учун бу минтақадаги халқларни 
бир-бирига яқинлаштиради. Шу билан бирга, бу тушунча ҳам 
Еврооосиё, ҳам Ғарб тушунчаларидан Европани узоқлаштиради. 
Зеро Ғарб, бу географик эмас, балки геосиёсий тушунча 
бўлганлиги ҳамда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги стратегик 


89 
мувозанатнинг бузилишига олиб келганлиги боис, янги 
ўнгларнинг концепциясига зиддир.
Бу жараёнда янги ўнглар Европани алоҳида сиёсий бирлик 
сифатида талқин қилишар экан, уларда аста секин шўролар 
тизимига нисбатан хайрихоҳлик кайфияти ҳам кузатилган. Ҳатто 
АҚШга қарши Советлар ёки Хитой билан бирлашиш кераклиги 
тўғрисидаги ғоялар ҳам янги ўнглар фаолияти ва таълимотида 
пайдо бўлган. Шу нуқтаи-назардан, Европанинг қатъий стратегик 
бетарафликка эришиши, НАТОдан чиқиши, мустақил ядровий 
салоҳиятга эга бўлишини тарғиб қилган янги ўнгларнинг глобал 
геосиёсий мувозанатда муҳим ҳодиса сифатида баҳоланиши 
мумкин.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling