Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Жан Тириар 
 
Демак Европада глобал кучлар мувозанатига жиддий таъсир 
ўтказадиган амалий характердаги таълимотлар, оқимлар кўплаб 
яратилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, европаликларнинг 
ҳамиша АҚШ таъсиридан халос бўлиш муаммоси қизиқтириб 
келганлиги бу таълимотлар ва оқимлардаги умумийликни акс 
эттиради. Бунинг учун Европанинг ўзи якка ҳолда империя 
шаклидаги давлатга айланиши кераклиги, бундан ташқари, Совет 
давлати билан бирлашган ҳолда ёки Москва ҳамда Токио билан 
ҳамкорликдаги бир улкан федерация ёки конфедерация ташкил 
этишлари кераклиги, юқоридаги мактаблар ёки таълимотларнинг 
мавзусига айланган.
Ана шундай оқимлардан бирига асос солган бельгиялик олим 
Жан 
Тириар 
(фр. Jean-François 
Thiriart,
 
1922–1992)нинг 
қарашлари бу борада эътиборлидир. Бу олим фаолиятида энг 
муҳим нуқта унинг Европа учун энг радикал кўринишдаги 
қитъачиликка қаратилган қарашларини ўзи асос солган “Ёш 
Европа” радикал ҳаракати орқали ифода этганлигидир. Унинг 
фикрига кўра, Европада у асос солган дастур асосида империя 
қурилиши керак бўлган. Европанинг ривожи унинг Шарққа томон 
ҳаракатланишида, яъни шарқдаги мамлакатлар билан ҳамкорлик 
қилиш натижасида улкан ҳудудий имкониятларга эга бўлишига 
бориб тақалади. Акс тақдирда улар келажакда ҳам АҚШга тобе 
бўлишда давом этаверадилар. Ж.Тириар назарда тутган империя 
бу қандайдир маъмурий бирликни назарда тутмай, қандайдир 
марказлашган бирлик ҳолида бўлиши керак. Узоқ вақт давомида 
вазиятни таҳлил қилиш уни, Европанинг Советлар давлати билан 
бирлашиш зарурлиги тўғрисидаги хулосага олиб келганлигини 


90 
таъкидлаш лозим. Англосакон тизимига нисбатан ўзининг салбий 
муносабатини 
билдирган 
ҳолда, 
Тириар, 
“Дублиндан 
Владивостоккача Евроосиё салтанати”ни тузиш ғоясини илгари 
суради. Шу билан бирга у Насер, Чжоу Эньлае ва Югославиянинг 
юқори мавқедаги сиёсатчилари орқали 15 йил илгари 
шўроларнинг раҳбарларига шўро тизимининг парчаланиши 
тўғрисида 
ўзининг 
башоратларини 
билдиришга 
ҳаракат 
қилганлиги маълум.
1

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling