Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   152
Bog'liq
referendum

ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши 
мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, 
жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган 
фактлар ва воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик 
палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент 
текшируви ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Парламент текшируви мазмунан давлатнинг ваколатли 
органлари томонидан олиб бориладиган тергов фаолиятидан 
сезиларли фарқ қилади. Текширув жараёнида парламент 
жиноий-ҳуқуқий оқибатларга олиб келадиган қарорлар қабул 
қила олмайди, фақат қонун бузилиши ҳолатларини қайд этиши 
ва материалларни ваколатли тузилмаларга топшириши мумкин, 
бунда тергов органлари, зарурат туғилганда, тўлақонли тергов 
ўтказишлари шарт бўлади.
Парламент текшируви институтини конституциявий даражада 
мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига 
ҳамда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига 


135
дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян 
фактларни ёки воқеаларни ўрганиш орқали Олий Мажлис 
палаталарининг парламент назорати йўналишидаги фаолиятини 
кучайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Парламент текшируви бўйича комиссия фаолияти, ваколати 
ва текширув олиб бориш тартиби ва якуни бўйича кўриладиган 
чоралар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси ушбу институтдан 
самарали фойдаланиш парламент назоратининг энг кучли 
воситаси эканлигини кўрсатади. Масалан, АҚШ, Буюк 
Британия, Япония, Франция, Германия, Бразилия, 
Туркия
каби мамлакатлар парламентлари томонидан парламент 
текшируви институти самарали қўлланилмоқда. Масалан, 
Франция ва Германия
конституцияларида парламент 
текширувини ўтказиш ҳуқуқи мустаҳкамланган ҳамда унинг 
тартиби белгилаб қўйилган.
Ушбу норма билан парламентга давлат ва жамият ҳаётига 
таъсир кўрсатадиган энг долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида 
текширув ўтказиш ваколатининг берилиши, халқ вакиллари 
томонидан нафақат назорат қилинадиган субъектлар фаолиятидаги 
мавжуд ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, балки уларнинг юзага 
келиш сабабларини бартараф этишга имкон беради. 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling