Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


я тини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонун


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   152
Bog'liq
referendum

я тини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонун
ига кўра, дав-
лат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари цензура 
қилганлик, журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг фаолиятига 
аралашганлик учун жавобгарликка тортиладилар. Бундан 
ташқари, журналистнинг қонуний ҳуқуқларини бузганлик
унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ 
ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг 
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз 
қилганлик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. 
ОАВнинг эркинлигига оид нормалар Германия, Австрия, 
Озарбайжон каби давлатлар конституцияларида ҳам мавжуд. 
Ушбу нормалар мамлакатимизда ахборот эркинлигини янада 
кучайтиришни, пировардида оммавий ахборот воситалари ва 
журналистларнинг эмин-эркин ҳаракатланишини таъминлайди.
78-савол:
 Конституциявий даражада Қонун-
чилик палатаси депутати бир вақтнинг ўзида 
бошқа вакиллик органи депутати бўлиши 
тақиқланишининг зарурати нимада?
Жавоб: Депутат – халқ томонидан сайлов йўли 
билан ваколат берилган давлат ҳокимияти вакиллик 
органларида маълум муддатда фаолият юритувчи 
шахс
дир. Депутатнинг асосий вазифаси ўз сайловчилари 
манфаатларини ифода этишдир. Депутатлар Ўзбекистон 
Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ 
депутатлари Кенгашларига сайланади. 


131
Таъкидлаш лозимки, бўлиб 
ўтган 
сайловларда 
айрим 
ҳолларда сиёсий партиялар 
томонидан айнан бир шахсни 
иккита 
вакиллик 
органига 
депутатликка номзоди кўрсати-
либ қолади ёки сайла ниб 
депутат ҳам бўлиши мум-
кин. Қонунчилик палатасининг депутати ўз фаолиятини 
профессионал, яъни доимий асосда амалга оширади. Депутат 
ҳар куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига келиб 
Кенгаш, фракция, қўмита, комиссиялар фаолиятида ёки палата 
йиғилишида иштирок этади. Кўриниб турганидек, Қонунчилик 
палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, 
доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 92-моддасида Ўзбекистон Республикаси 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling