Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Конституциявий суд, Олий суд ва


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   152
Bog'liq
referendum

83-савол
Конституциявий суд, Олий суд ва 
Бош прокурор фақатгина ўз ваколатларига 
оид 
масалалар 
юзасидан 
қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишга эга, 
деган норманинг мазмун-моҳияти нимадан 
иборат?
Жавоб: Қонунчилик та-
шаббуси ҳуқуқи
давлат ва жа-
мият иродасини қонунларга ай-
лантириш мақсадида ваколатли 
органлар ва шахслар томонидан 
қонун лойиҳасини қабул қилиш, 
амалдаги қонунни ўзгартириш 
ёхуд бекор қилиш ҳақида так-
лифни парламентга тақдим этилиши билан боғлиқ фаолиятдир. 
Конституцияга кўра қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Прези-
дент, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали 
Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутат-
лари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд, Бош 
прокурор эга. Бунда ҳар бир субъект ўз фаолияти ва ваколатла-
ридан келиб чиқиб мазкур ҳуқуқни амалга ошириши муҳимдир. 
Шу сабабли, янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
98-моддасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари 
жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқига эгалиги
белгиланмоқда. 
Мазкур нормалар Асосий қонунга нима сабабдан 
киритилмокда?
Биринчидан,
киритилаётган ўзгартиш билан Ўзбекистон 
Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий вакиллик 
органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик 
палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси тўлиқ ва барча 
масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалиги 
белгиланмоқда. Кўплаб хорижий давлатлар амалиётида ҳам 


140
тўлиқ, яъни барча масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси 
ҳуқуқига давлат бошлиғи, парламент ва ҳукумат эга 
бўлади. 
Иккинчидан,
Конституциявий суд, Олий суд ва 
Бош прокурор фақатгина ўз ваколатларига оид масалалар 
юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириши 
мустаҳкамланмоқда. 
Қонунчилик палатаси фаолиятида суд ҳокимияти органлари 
ва Бош прокурор томонидан киритилган қонун лойиҳалари 
миқдори кўп эмас. Бу орқали юқоридаги субъектлар фақатгина 
ўз фаолияти доираси бўйича қонун лойиҳаларини пухта 
ишланган ҳолда тақдим этиши йўлга қўйилади. 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling