Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152
Bog'liq
referendum

78 ва 79-моддалари
ёшларга оид алоҳида нормалар билан 
тўлдирилмоқда. Уларга мувофиқ:
биринчидан, давлат ва жамият болаларда ҳамда 
ёшларда 
миллий 
ва 
умуминсоний 
қадриятларга 
содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий 
меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга 
бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш 
тўғрисида ғамхўрлик қилади,
деган норма киритилмоқда. 
Ушбу норма жамиятнинг тинчлиги, якдиллиги ҳамда 
давлатнинг барқарор ривожи учун муҳимдир, ва аксинча, айнан 
ушбу вазифага эътиборсизлик жамият, миллат ва халқнинг 
таназзулига йўл очади;
иккинчидан, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари 
ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва 
давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, 
деган норма мустаҳкамланмоқда. Биз демократик, ҳуқуқий 
давлат қуришга интилар эканмиз, бунга келажагимиз бўлган 
ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан туриб, уларнинг 
жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини таъминламасдан 
туриб, ҳеч қачон эриша олмаймиз;
учинчидан, давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, 
жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда 
ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини 
сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам 
олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-
шароитлар яратади,
деган норма киритилмоқда. 


129
Ёшларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун уларга 
тегишли имкониятлар, яъни соғлом ва уй-жойли бўлиш, таълим 
олиш, ишга жойлашиш, банд бўлиш ва дам олиш имкониятларини 
яратиш зарурдир. Давлат бу борада тегишли шарт-шароитларни 
яратиш бўйича мажбурият олмоқда, чунки мазкур нормалар, 
нафақат ёшларимиз манфаати, балки бутун жамиятимиз ва 
мамлакатимизнинг фаровон келажаги учун муҳимдир.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling